Янгиликлар

ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЗАХИРАСИ  ЕТАРЛИМИ?

Бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади.

Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

ВАТАНИМ САЖДАГОҲИМ

Ватан ҳақида шунчаки ёзиш анчайин мушкул. Кўнгилда Ватан туйғуси шаклланмай туриб, Ватанни ҳис қилиб бўлмайди. Баъзида ўзга юртларда юмуш важидан юрган одам Ватан қадрини кенгроқ билади дейишади. Аслида, Ватаннинг ичида туриб ҳам Ватанда уни чин дилдан севиб яшаган одам ҳам юрт қадр-қимматини тугал англай олади.

Ўзини ўзи банд қилиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда

«Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.

Қарор билан, шу йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилди.

ЎҚУВ СОАТИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида ўқув соати ўтказилди. Мақсад ҳокимлик аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларга бошқарувнинг замонавий талаблари, қабул қилинаётган янги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати Фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг мазмун-моҳиятини етказишдир.

БОЗОР КАСАЛЛИК ТАРҚАЛИШИГА САБАБ БЎЛМАСИН

Бугунги карантин даврида аҳолининг энг катта эҳтиёжи озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари билан боғлиқлиги барчамизга маълум. Бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосининг асоссиз ошиши фуқароларнинг кундалик эҳтиёжларини қоплаш учун зарурий воситаларга бўлган эҳтиёжини қоплашда бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши ва аҳоли норозилигига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM