Шаҳар тарихи

  • Каттақўрғон шаҳрининг қисқача тарихи тўғрисида
  • Узоқ тарихий ўтмишга эга Каттақўрғон шаҳри нафақат Самарқанд вилоятининг балки республикамизнинг йирик аҳоли пунктларидан биридир. Каттақўрғон шаҳри расмий равишда 1868 йилда ташкил топган.

Умумий ер майдони 2074,6 га ни ташкил этади. 2015 йил 1 январ  холатига 83 мингдан зиёд аҳоли сони мавжуд. Шаҳар марказидан вилоят марказигача 80 км, Тошкент шаҳригача масофа 380 км ни ташкил этади. Каттақўрғон шаҳри Нуробод ва Каттақўрғон туманлари билан чегарадош.

Шунингдек халқ орасида шаҳарнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ турли афсона ва ривоятлар яшаб келмоқда. Афсоналарга кўра Каттақўрғонга дастлаб ўзбекларнинг Хитой қабиласидан ўтарчи уруғидан бўлган ака - укалар Фарход Оталиқ, Сўфи Оллохёр ва Оллоҳназарбийлар асос солганлар.  Бу воқеа тахминан 1683-1684 йилларга тўғри келади. Каттақўрғон шаҳри атрофи пахса девор билан ўралган, унинг тўрт дарвозаси бўлиб, биринчиси жануб томонида (ҳозирги театр биносининг рўпарасида) қурилган. Иккинчиси ғарб томонида Бухоро дарвозаси (ҳозирги пахта заводнинг пахта қабул қиладиган дарвозаси рўпарасида), учинчиси шимол томонида, тўртинчиси шарқ томонида Хайдарчаман дарвозаси (ҳозирги 2 мактаб қаршисида) бўлган.

Каттақўрғон шаҳрида жуда кўплаб аллома, шоир ва ижодкорлар яшаб ўтган.  Жумладан, Эшон Сўфи Оллохёр, Абу Бакр Суғдий, Хошимий Суғдий, Қосим Кохий Миёнқолий, Завқий Миёнқолий, Вола Янгиқўрғоний, Аваз Мухаммад Видоий, Мухаммад Шариф Шавқий,