Иқтисодий кўрсаткичлар

2018 йил 9 ойлик якуни бўйича Каттақўрғон шаҳрини ижтиоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

Каттақўрғон шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисида ўтган 9 ойи якуни билан қўйида кўрсаткичларга эришилди.

Каттақўрғон шаҳрининг Демографик ҳолати ва аҳоли жон бошига кўрсаткичлар бўйича:

Жорий йилнинг 1 сентябр ҳолатига 87,3 минг нафарни аёллар 43,7 минг нафар, эркаклар 43,6 минг нафарни ташкил этмоқда. Шундан, хўжаликлар сони 17255 тани ҳамда оилалар сони 22161 тани ташкил этмоқда.

Шунингдек, шаҳарда аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 1280,5 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 295,4 минг сўмга, истеъмол товарлари хажми 1085,4 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг хос даврига нисбатан 176,4 минг сўмга, қишлоқ хўжалиги махсулотлари 225,9 минг сўмни, жами хизматлар 1820,4 минг сўмни, пуллик хизматлар 1095,5 минг сўмни, чакана савдо айланмаси 3398,8  минг сўмни ташкил қилмоқда. Мазкур кўрсаткичларнинг барчасида ўтган йилнинг хос даврига нисбатан  9-12 фоиз миқдорида ўсиш кузатилган.

 

2018 йил ўтган 9 ойи якуни билан шаҳар маҳаллий бюджети даромад ва харажатлар режаси бажарилиши тўғрисида:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил йил  29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига асосан Каттақўрғон шаҳрига бюджет даромадлар режаси 54,95 млрд.сўм этиб белгиланган.

Шундан жорий йилнинг январ-сентябр ойлари учун 40,87 млрд.сўм этиб белгиланиб, амалда 51,1 млрд.сўмга ёки 125,1 фоизга бажарилди.

Шунингдек, Маҳаллий бюджетга қўшимча даромад режаси 15,3 млрд.сўм этиб белгиланиб, амалда 10,3 млрд.сўмга ёки  67,3 фоизга бажарилган ҳолос.

2018 йил ўтган 9 ойлик  якуни ҳолатига маҳаллий бюджет олдидаги боқиманда қарздорлик 113,1 млн.сўмни ташкил қилмоқда.

 

Худудда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмларини ошириш, аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, оилавий тадбиркорликни қуллаб қувватлаш ва бунинг учун худуддаги мавжуд резервларни сафарбар қилиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилди.

Жой муаммоси мавжуд бўлган 27 та ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғлланувчи корхоналарга 3987 кв.м хажмдаги бўш бино майдонлари шаҳардаги бўш турган объектлардан Давлат мулкини ижарага бериш маркази орқали ижара шартномаси расмийлаштирилган ҳолда ажратиб берилди.

Тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши  тўғрисида:

Жорий йилнинг ўтган ҳисобот даврида худудда кичик бизнес субъектлари сони 723 тани ташкил қилади. Жорий йилнинг ўтган январ-сентябр ойлари давомида 166 та  (38 та саноат, 43 та савдо ва умумий овқатланиш, 31 та хизмат кўрсатиш ва 54 та халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида фаолият юритувчи) юридик шахс мақомига эга бўлган кичик бизнес субъектлари Давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида 1624 та якка тартибдаги тадбиркорлар рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан ўтган январ-сентябр ойлари давомида 496 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилди.

Мазкур йилда худудий саноат салоҳиятини ривожлантириш Дастури доирасида ўтган 6 ойи якуни билан 23 та лойиҳа лойиҳалар бўйича амалий ишлар олиб борилиб, жорий йилнинг ўтган январ-август ойлари давомида 23 та лойиҳаларнинг барчаси  ишга тушурилди. Натижада Дастур доирасида 150 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Хизмат кўрсатиш ва сервис Дастури доирасида 39 та лойиҳалар ижроси таъминланиб, натижада 100 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам бериш мақсадида тижорат банклари томонидан 11,8 млрд. сўмлик қисқа ва узоқ муддатли кредитлар ажратилди.

Товарлар ва хизматлар экспорти бўйича:

Жорий йилнинг ўтган даврида Каттақўрғон шаҳрида саноат соҳасида фаолият юритувчи 3 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 4 та худудий корхоналар томонидан жами ўтган январ-сентябр ойлари якунида 4148 минг.долларлик (саноат маҳсулотлари-3333 минг долл, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари-814,0 минг долл) экспорт амалга оширилди.

Бандлик дастури ижроси тўғрисида:

2018 йил январ-сентябр ойлари  давомида худудий дастур доирасида 2862 нафар  янги иш ўринлари яратилиши назарда тутилган бўлиб, мазкур Дастурнинг ўтган 9 ойи давомида ижроси 2864 нафар янги иш ўринлари яратилиб режа 100,1 % га бажарилди.

Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш тўғрисида:

Шунингдек, жорий йилнинг 22 феврал санасида Адлия вазирлигидан 2975-тартиб асосида рўйхатга олинган "Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2018 йил 28 февралдаги 6/1-сон қарори ижроси юзасидан худуда бир қатор амалий ишлар қилинди.

Хусусан худуддаги 5 та тижорат банк филиаллари томонидан жами ўтган  1-ярим йилликда 94 та фуқароларга умумий қиймати 897,3 млн.сўмлик имтиёзли микрокредитлар ажратилди.

Буларларга:

иссиқхона ташкил этиш учун 240,1 млн.сўм, чорвачиликни ривожлантириш учун 229,5 млн.сўм, паррандачиликни ривожлантириш учун 274,2 млн.сўм ҳамда бошқа йўналишлар учун 153,5 млн.сўмлик.

Шунингдек, мазкур йўналишдаги ишларни жадал давом эттириш ҳамда аҳолини турмуш даражасини яхшилашга қаратилган яна бир қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сонли “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини сифатли даражада ижросини таъминлаш ҳамда шаҳар аҳолисини тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида худуддаги 5 та тижорат банкларига 4,582 млн.сўм миқдорида имтиёзли (7 % миқдорида, биринчи 6 ойи имтиёзли даври билан 3 йилга) кредит ресурслари ажратилган бўлиб, тегишли тартибда сектор раҳбари ва худудий кичик ишчи гуруҳлари хулосалари ва тавсияларига асосан кредит ресурсларидан фойдаланиб ўз тадбиркорлик ишларини бошладилар.

Худудда ташкил этилган кичик саноат зоналари тўғрисида:

 

Давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни фаол жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, уларни муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ташкил этилган алоҳида ҳудудларда жойлаштиришни таъминлаш ва шу аснода ишлаб чиқариш соҳасидаги янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3607-сонли “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Каттақўрғон шаҳар А.Навоий кўчасида жойлашган “Каттақўрғон МТП” нинг бугунги кунда бўш турган умумий майдони 2,05 ГА бўлган ер майдони негизида ҳамда Ингичка қўрғонида жойлашган собиқ “Ингичка кони” ОАЖ га қарашли 3,0 ГА ер майдони негизида кичик саноат зоналарии ташкил этилди.

Ушбу кичик саноат худудига тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш, уларга, коммуникация тармоқларини тортиб бериш, йўл инфра тузилмасини қилиб бериш борасида тегишли вилоят ташкилотларига таклифлар киритилган. Мазкур заноат зоналарига юқори қийматга эга саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уни экспортга йўналтириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳаллий бюджетга қўшимча даромад манбаларини тушириш каби масалаларни илгари сурган тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартиб асосида ер жойлари ажратиб берилиши кўзда тутилган бўлиб бу борада бугунги кунда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида  худудга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар тўғрисида:

 

Жорий йилнинг ўтган январ-сентябр ойларида  жами қиймати 1171,3 минг АҚШ доллари миқдорида  тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилган бўлиб,

Буларга:

Жорий йилнинг апрел ойида 1-сектор раҳбари (Шаҳар хокими)  ҳудудидаги “CLASSIC MOTOR” маъсулияти чекланган жамиятига Хитой   давлатида  руйхатдан ўтган “SHANGQIU SIHAI ENERGY TECHNOLOGY Co.LTD” (маъсулияти чекланган жамият) томонидан 250,0 минг АҚШ доллари  миқдорида асбоб-ускуна киритилди. Бугунги кунда “CLASSIC MOTOR” маъсулияти чекланган  жамияти томонидан ушбу лойиҳа ишга тушурилиши арафасида;

Жорий йилнинг апрел ойида 3-сектор раҳбари (ДСИ бошлиғи)  ҳудуидаги «Каттақўрғон чарм» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига корхона таъсисчилари яъни Ўзбекистон томонидан фуқаро Исломов Икром ва Исломов Умрзоқ  ҳамда Хитой томонидан “CHANTSINSINSYAN” савдо компанияси ҳамкорлигида корхонага жами қиймати 761,0 минг АҚШ долларлик терини қайта ишлашда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар киритилди. Бугунги кунда ушбу лойиҳа тўлиқ ишга туширилди.

 Жорий йилнинг июнъ ойида 2-сектор раҳбари (Шахар прокурори)  ҳудуидаги “Metall Solution Technologies” маъсулияти чекланган жамиятга 2018 йилнинг июн ойида Хитой давлатидан  руйхатдан ўтган “HUA YING (HONGKONG) INDUSTRY CO,LTD” (маъсулияти чекланган жамият) хорижий инвестори томонидан жами қиймати 160,1 минг АҚШ доллари миқдорида металлга ишлов беришда қўлланиладиган асбоб ускуна шаклида киритилган. Бугунги кунда ушбу лойиха бўйича Хитой давлатидан келтирилган асбоб ускуналар  ўрнатилган ва лойиҳа тўлиқ ишга туширилган.

 

Худудий инвестиция дастури тўғрисида:

Жорий йилда худудий инвестиция дастури доирасида 4 та объектларда 8,880 млрд.сўм миқдорида ишлар амалга оширилиш белгиланган.

Буларга:

Шаҳар тиббиёт билашмасида 100 ўринли туғруқхона биносини қурилиши ишларига- 4,0 млрд.сўм;

7-сон мактабгача таълим муассасасида реканструкция ишларига-1,8 млрд.сўм;

3-сон мактабгача таълим муассасасида реканструкция ишларига-2,52 млрд.сўм;

Ингичка қўрғонидаги 5 та маҳалла фуқаролари йиғинларида ичимлик суви тармоғини янгилашга-560,0 млн.сўм.

 

Худудда намунавий лойиҳа асосида қурилган ҳамда “Ёш оилалар” учун қурилган кўп қаватли уй-жойлар тўғрисида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реканструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3350-сонли қарори ижроси юзасидан Каттақўрғон шаҳрида 2018 йилда  4 та кўп қаватли (1=45, 4=180) 180 квартирали уйлар қуриб битказилиб, шаҳардаги эҳтиёжманд аҳолига шаҳар ҳокимлиги хузуридаги “Кўп қаватли уйлардаги квартираларни бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус” комиссия хулосасига асосан бириктириб берилди.

Мазкур 4 та кўп қаватли уйларнинг умумий қиймати  26,68 млн.сўмни (1 та уйнинг умумий нархи-6,670 млн.сўм) ташкил этиб, шундан 4 та уйлар учун 5,903 млн.сўм бошлангич бадали талабгорлар томонидан тўлаб берилди. Қолган тўлови сўммаси 20 йил мобайнида биринчи 5 йили 7% миқдорида, қолган 15 йили Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорда тўлаб борилиши белгиланган.

Шу билан бирга, жорий йилда Республика “Ёшлар иттифоқи” ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳрида 1 та 32 квартирали ёш оилалар учун имтиёзли уй қуриб фойдаланишга топширилди.

Ушбу ёшлар уйининг умумий қиймати 3,580 млн.сўмни ташкил этди. Мазкур уй 20 йил га Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдори яъни 7 % миқдорда бошланғич тўловларсиз талабгорларга бириктириб берилди. Шундан биринчи йили имтиёзли давр.

Худуддаги маҳаллий ички йўлларни жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларининг бориши тўғрисида:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2775-сонли қарорига асосан 2018 йилда Каттақўрғон шаҳрида худуддаги асосий кўчаларидан 13 тасини умумий узунлиги 9,36 км масофадаги маҳаллий ички йўлларни таъмирланадиган объектларнинг умумий қиймати 1625,5 млн.сўм миқдорида лойиҳа смета хужжатлари ишлаб чиқилиб бугунги кунда дастур доирасида киритилган 13 та маҳаллий ички йўлларда асфалтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Худуддаги кўп қаватли уй-жойларни 2018-2019 йил  куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3849-сон қарори ижроси юзасидан иқтисодиёт тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Худудда 210 та кўп қаватли уйларга ва ширкат хисобига кирмаган 21 та кўп қаватли уйларга 14 та ХУЖМШлар хизмат кўрсатади. 2018 йил давлат дастури асосида 42 та кўп қаватли уйларга банк кредити маблағлари хисобидан  жами 4 242 млн.сўм  белгиланган.  Бугунги кунга қадар худуддаги 5 та тижорат банклари томонидан ажратилган  кредит маблағлари  хисобидан 42 та кўп қаватли уйларнинг том, фасад, электр шитлар, кириш йулаклари  ва  фрамуга  қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 50 млн.сўм ажратилган бўлиб шундан 3 та болалар майдончаси ўрнатилди ва кўп қаватли уйлар атрофининг (отмоска 630 м2) бетон  қисмлари таъмирдан чиқарилди.

 

“Обод маҳалла” дастури ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3630-сонли ПҚ-3630-сонли “2018 йилда “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан худудда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Унга кўра,

Мазкур қарорда қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида худуддаги Дўстлик ва Навбаҳор МФЙлар танлаб олиниб  шаҳар ҳокимлигининг доимий ишловчи штаблари ташкил қилинган.

Ташкил этилган штабларга шаҳардаги 20 та ташкилот бириктирилиб доимий фаолият олиб боришлари йўлга қўйилган.

Шаҳарда Дўстлик ва Навбаҳор МФЙларда  6235 нафар аҳоли, 1765 та оила, 1687 та хонадон, 1 та умумтаълим мактаби, 2 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд бўлиб, ишчи гуруҳ аъзолари ушбу маҳаллалардаги аҳоли хонадонларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, йўл қурилиши, электр таъминоти, табиий газ таъминоти, тоза ичимлик суви ва инфратузилма объектлари қурилишидаги мавжуд муаммоларни аниқлашган.

Мазкур ишлар Дўстлик маҳалласида “Меморқурилишлойиҳа” МЧЖ ва Навбаҳор маҳалласида “Армас” МЧЖ томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, лойиҳа смета хужжатлари асосида олиб борилмоқда. Маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатилган.

 

Дастур доирасида бугунги кунга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.

 

Уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича жами 15 та хонадонлар (Дўстлик МФЙ  та , Навбаҳор МФЙда 15 та)да таъмирлаш ишлари олиб бориш режалаштирилган бўлиб, бугунга қадар 15 та (Дўстлик МФЙ  та, Навбаҳор МФЙда 15 та) хонадонларда таъмирлаш ишлари олиб борилган. Мазкур жараёнда уй-жойларнинг 5200 м2 том қисми, 12 та уйнинг фасад қисми таъмирланган. Тадбир давомида таъмирталаб уйларга 12 дона эшик ўрнатилди,  14 дона деразалар алмаштирилди ва 440 кг бўёқ махсулотлари ишлатилган. Ушбу таъмирлаш ишларига ташаббускорлар томонидан 118,0 млн.сўм пул маблағлари сарфланган. Маҳаллада ўзбошимчалик билан қурилган 58 та ноқонуний қурилишлар бузиб ташланган.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича жами 5,5 км. (Дўстлик МФЙ 3,0 км. 232,6 млн. сўм, Навбаҳор МФЙда 3,5 км. 608.7 млн. сўм) 841,3 млн. сўмлик тармок тортиш ва 1 дона янги артезиан қудуғи қазиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда Пудратчи ташкилот томонидан тармоқ тортиш ишлари якунига етказилган 1 дона артезиан қазиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича жами 3,6 км.  (Дўстлик МФЙ 3,6 км., Навбаҳор МФЙда 4,0 км.) 268,2 млн. сўмлик тармоқ тортиш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар маҳаллалар ҳудудидаги 7,6 км. Янги сип тармоғи тортилди. Дўстлик маҳалласида 4 дона Навбаҳор маҳалласида 2 дона жами 6 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланган Навбаҳор маҳалласига 1 дона янги трансформатор ўрнатилди.

Табиий газ ва суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш юзасидан Дўстлик маҳалласидаги 1,2 км газ тармоғи Навбаҳор маҳалласида маҳаллада 0,320 км газ тармоғларини таъмирлаш белгиланган бўлиб бугунги унда Дўстлик маҳалласида 1,6 км Навбаҳор маҳалласида 1,2 км газ тармоғлари таъмирланди ҳозирда қўшимча маҳаллалардаги ГТП ларни таъмирлаш ва текшириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Ички ва хўжаликлараро йўлларни таъмирлаш бўйича жами 2000,0 млн.сўмлик 5,0 км. (Дўстлик МФЙ 2,0 км., Навбаҳор МФЙда 3,0 км.) ички йўллар таъмирланиши белгиланган. Бугунги кунда “Дўстлик” МФЙдаги 2,0 км.йўллар (950,0 млн.сўм) тўлиқ бажарилган “Навбаҳор” МФЙда 1,5 км.йўллар таъмирланган қолган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.  

Ижтимоий соҳа объектлари қуриш (таъмирлаш) бўйича инвестиция дастури асосида 2915,7 млн. сўмлик 2 та (Дўстлик МФЙ 1 та, Навбаҳор МФЙда 1 та) ижтимоий соҳа объектлари қурилиши белгиланган бўлиб, бугунги Дўстлик маҳалласи худудида 1 та мактабгача таълим муассасаси (лойиҳа қиймати 1768,9 млн. сўм) “Давр сифат строй” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Навбаҳор маҳалласи ҳудудида 1 та мактабгача таълим муассасаси (лойиҳа қиймати 1146,8 млн.сўм) “Ингичка обод қўрғон” ПБК МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда, шунингдек Навбаҳор маҳалласини (210,0 млн.сўм) мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур объектларда қуйидаги қурилиш ишлари амалга оширилди.

Дўстлик маҳалласи худудида 1 та 16-мактабгача таълим муассасаси (лойиҳа қиймати 1768,9 млн. сўм) “Давр сифат строй” МЧЖ, лоиҳа қиймати 1768,9 молиялаштирилган сўмма 1391,1 млн.сўм.

1.Навбаҳор маҳалласидаги 19-сонли мактабгача таълим муассасаси (лойиҳа қиймати 1146,8 млн. сўм) “Ингичка Обод Қўрғон” ПБК МЧЖ лоиҳа қиймати 1146,8 молиялаштирилган сўмма 892,1 млн.сўм.

2. Навбаҳор маҳалласини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда қиймати 210 млн.сўм молиялаштирилган сўмма 200 млн.сўм.

 Шунингдек, сув таъминотини яхшилаш мақсадида “Баҳора КБМ” МЧЖ томонидан Дўстлик маҳалласи ҳудудида 3,0 км сув тармоғи тортиш (лойиҳа қиймати 232.6 млн.сўм) ишлар ниҳоясига етказилган далолатномалар расмийлаштирилмоқда. Бугунги кунга қадар 199,9 млн.сўм молиялаштирилган.

Навбаҳор маҳалласида 1 дона сув иншооти 3,5 км сув тармоғини тортиш (лойиҳа қиймати 608,7 млн.сўм) “Баҳора КБМ” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 380,4 млн.сўм молиялаштирилган.

Бозор инфратузилма объектлари қуриш (таъмирлаш) бўйича жами 17 та (Навбаҳор МФЙ 10 та, Навбаҳор МФЙда 7 та) объектлар куриш ва таъмирлаш белгиланган, бугунги кунда ташаббускор тадбиркорларга шаҳар хокимининг қарорига асосан ер майдонлари ажратиб берилди. Инфратузилма объектларининг барчасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

Дастур доирасида шаҳарнинг Дўстлик маҳалласида 2 та ва Навбаҳор маҳалласида 1 та фуқаронинг иш билан доимий бандлиги таъминланди. Жамоат ишларига жалб этилган фуқаролар сони 66 та (Дўстлик 33 та Навбаҳор 33 та) бўлиб мазкур ишларга жамоат ишлари жамғармасидан 20,8 млн.сўм маблағ ажратилди.

2015-2018 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM