Ҳозирги кунда коронавирус касаллигини тарқалиб кетишини олдини олиш, аҳоли соғлигини сақлаш билан бирга иқтисодиётимизни барқарор ишлашини таъминлаш ҳам энг асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда бугунги пандемия даврида аҳолининг эҳтиёжманд қисмини ҳам маънан ҳам моддий томондан қўллаб-қувватлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Президентимиз ташаббуси билан камбағалликни қисқартириш борасидаги таклифлар доирасида ҳудудлар кесимида камбағаллик рўйхати шакллантирилиб, уларнинг яшаш шароитлари ўрганилди.