Интерактив

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш

 

  1. Туман ҳокимлиги аппаратида фуқароларнинг оғзаки ёки ёзма шаклдаги ариза, таклиф ва шикоятлар билан ишлаш ҳамда фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг “ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланган туман ҳокимлигида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабул қилиш тартиби” асосида амалга оширилади.
  2. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш учун масъулият туман ҳокими ўринбосарлари, умумий бўлим, гуруҳ раҳбари ва  бош мутахассисилари зиммасига юкланади.
  3. Туман  ҳокимлигида фуқаролар туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик аппаратининг, бўлим бошлиғи  ва гуруҳ раҳбари томонидан фуқароларни қабул қилиш хонасида қабул қилинади. Фуқароларни қабул қилиш туман ҳокими қарори билан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади. Қабул жадвали фуқаролар эътиборига етказилади.
  4. Туман  ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари томонидан фуқаролар ҳудудларда махсус жадвал асосида сайёр қабул қилинади.
  5. Ҳар бир фуқаронинг қабулидан сўнг қабул варақалари расмийлаштирилади. Унда қабул қилинган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, истиқомат қиладиган жойи, мурожаатнинг қисқача мазмуни ёзиб қўйилади. Қабул варақаси канцелиярияда рўйхатдан ўтказилади. Қабулда кўтарилган муаммо ҳал этиш учун тегишли ижрочиларга юборилади ва унинг назорати ҳокимлик аппаратининг тегишли бўлинмаси ва канцелияри мудири  томонидан шахсан назорат қилинади.
  6. Фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш учун масъулият туман ҳокимлиги канцелияри мудири  зиммасига юклатилади.
  7. Канцелияри  мудири туман ҳокимлигига келган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб олади, мазмунига қараб туман  ҳокими топшириғи лойиҳасини тайёрлайди ва шахсан туман  ҳокими кўриб чиқиши учун тақдим этади. Туман  ҳокими томонидан мурожаатни ўрганиш бўйича берилган топшириқ туман ҳокимлиги канцелиярияда рўйхатдан ўтказилади ва тегишли ижрочиларга етказилади. Ушбу жараён туман  ҳокимлиги канцелияри мудири  томонидан шахсан назорат қилинади. Туман  ҳокими ўринбосарлари ёки ҳокимлик аппаратининг бўлинмалари раҳбарлари номига келган мурожаатлар ҳам туман  ҳокимлиги канцелияри мудири  томонидан худди шу тартибда расмийлаштирилади ва назоратга олинади. 
  8. Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш учун туман ҳокими ёки ушбу мурожаат кўриб чиқиш учун юборилган ҳоким ўринбосари томонидан тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиши мумкин.Фуқароларнинг таклифлари тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади (қўшимча ўрганиш талаб этиладиган таклифлар бундан мустасно) ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кун муддат ичида маълум қилинади. 
    Ариза ва шикоятлар туман  ҳокимлигига тушган кунидан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган