Янгиликлар

Каттақўрғон шаҳар ҳокими, Сенатор Гавҳар Алимова ёшларга табрик телеграммаси йўллади:

Азиз ёшлар!
Сизларни Ёшлар куни билан чин қалбимдан табриклайман.
Ушбу қутлуғ айёмда барчангизга энг эзгу тилакларимизни изҳор этаман. Ишончим комилки, сизлар замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб, ўз  ғайрат-шижоатингиз билан жонажон шаҳримизнинг  муносиб фарзандлари бўласиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, келгуси ўқиш ва ишларингизда улкан зафарлар тилайман.

СИЗНИНГ КУЧ ВА БИЛИМИНГИЗГА ИШОНАМИЗ КАТТАҚЎРҒОНЛИК ЁШЛАР!

Бугун мамлакатимизда келажагимиз бўлган ёш авлод учун жуда ката имкониятлар, шарт-шароитлар яратилган, десак, муболаға бўлмайди. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама комил инсонлар бўлиб вояга етишлари йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатлар ўзини оқламоқда. Бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳам ёшларнинг ҳаёт тарзини мукаммалаштиришга хизмат қилмоқда.

ЖОНИ ҚИРҚТА БЎЛСА ҲАМ...

-Хизмат юзасидан турли тоифадаги одамлар билан суҳбатлашаман, - дейди Каттақўрғон шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Ситорабону Рашидова. – Айримлари муаммоларини ҳал қилиш баробарида кўнглини ёриб дардлашгиси келади. Яқинда икки ёш боласини етаклаб келган аёл билан шундай суҳбат қурдик. Аёл ўзини атайлаб қувноқ кўрсатишга урингани билан ичида қандайдир дарди борилигини билиш қимйин эмасди.

БУНЁДКОРЛИК ДАВОМ ЭТАДИ

Каттақўрғон шаҳрида белгиланган лойиҳалар асосида катта кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган. Айни кунларда Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг қарорига биноан Каттақўрғон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари жадаллаштириб юборилди.

ЎЗБЕКИСТОН - ЁШЛАР МАМЛАКАТИ

Ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёти, ютуқларни қўлга киритиши, халқининг фаровон бўлиши шу давлатда ёшларга бўлган, уларнинг таълим-тарбиясига бўлган юксак эътиборнинг даражасига боғлиқ. Бугун юртимизда шу боидан ҳам ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM