Ўзини ўзи банд қилиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда

«Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.

Қарор билан, шу йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилди.

 

2020 йил 1 июлдан бошлаб жорий этилаётган тартибга кўра:

·       ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинди;

·       ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади;

·       ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда иш берувчига эга бўла олмаслиги тўғрисидаги талаб сақланиб қолади.

Каттақўрғон шаҳридаги 4 та сектор раҳбарлари, шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари хамда маҳалла ва оила маркази масъуллари билан хамкорликда шаҳар ҳудудидаги барча фуқароларга ўзини-ўзи банд қилишнинг афзалликлари тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Бунинг натижасида 2020 йил 24 июль ҳолатида 626 та фуқаролар амалга ошираётган фаолият турлари бўйича ўзини-ўзи банд қилинганлиги тўғрисида рўйхатга олинди. Айни вақтда ўзини ўзи иш билан таъминлашга рухсат этилган 67 та фаолият тури бўйича энг талабгир йўналиш – Маиший хизматлар, қурилиш-таъмирлаш ишлари, деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ва бошқа фаолият турлари бўлиб турибди. Масъул ходимлар томонидан тарғибот ва ташвиқот ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзини ўзи банд қилишнинг афзалликлари:

- меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди;

- ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш учун солиқ органига бориш шарт эмас. Бунинг учун смартфонингизда SOLIQ мобил иловаси бўлиши кифоя;

- бир йилда бир марта ижтимоий солиқ тўлайди (2020 йил учун энг камида 111 500 сўм);

- меҳнат стажига эга бўлади ва пенсия ҳисобланади;

- иштирокчилари сони камида уч нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайди.

Маълумот учун, Солиқ кодексига мувофиқ, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди.

Каттақўрғон шаҳар ДСИ

  давлат солиқ катта инспектори Б.Султонов 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM