Ер муносабатларини тартибга солиш

Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатлар қабул қилиш

Ер муносабатларини Тартибга солиш буйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан хужжатлар қабул қилиш ва қарор қабул қилиш ва қарор чиқариш Интерактив ахборот хизмати регламенти (PDF форматда, 435 Kb)

Ушбу саҳифани
юклаб олиш

 Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкалари бериш (реализация қилиш)
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси — бу қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашган жойга, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ер фондининг бир қисми. 2008 йил 1 январгача якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси шаҳар ҳокими томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги таркибига кирмайдиган эрлардан белгиланган тартибда фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бир оилага 0, 06 гектаргача мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун берилади. 2008 йил 1 январдан бошлаб якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари кимошди савдолари асосида фуқароларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида қурилган уй-жой жойлашган ер участкаси туман ҳокимининг қарорига биноан, якка тартибда уй-жой қурувчига (Ўзбекистон Республикаси фуқаросига) ҳар бир иморат солувчига 0, 06 гектардан кимошди савдоси ўтказмасдан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратилади. 

Ер участкалари беришда (реализация қилишда) фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олиш учун ариза шаҳар ҳокимлигига берилади. Аризага ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича турар жойларнинг кадастр иши нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда) ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотномаси илова қилинади. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилиши учун ажратилган ер массивида уй-жой қуришга буюртма расмийлаштирган якка тартибда уй-жой қурувчи компаниянинг ҳудудий филиалларига аниқ ер участкасини ва танлаб олинган намунавий лойиҳани кўрсатган ҳолда ёзма ариза билан мурожаат қилади. Ариза шаҳар ҳокими бошчилик қиладиган,  ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича доимий ишлайдиган комиссия (кейинги ўринларда «комиссия» деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади. Комиссия таркибига «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, табиатни муҳофаза қилиш, архитектура ва қурилиш органлари, санитария-епидемиология хизмати, фуқаролар йиғинлари вакиллари ва бошқа шахслар киритилади. Комиссия ариза олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда ер участкаси беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки ер участкаси бериш асосли равишда рад этилиши тўғрисида хулоса чиқаради. Фуқароларга белгиланган тартибда кимошди савдосида ер участкасини сотишда комиссиянинг қарори талаб қилинмайди. 

Ер участкалари биринчи навбатда: 

• Ер давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилаётган фуқароларга;

• Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига;

• Байналмилал жангчиларга;

• Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг оилаларига;

• Меҳнатфахрийларига; 

•  Шаҳарҳокимикомиссиянингижобийхулосасиасосида 10 кунмуддатдаяккатартибдауй-жойқуришучунеручасткасибериштўғрисидақарорқабулқилади. Еручасткасиникимошдиасосидасотишдаҳокимнингқарорикимошдинатижалариасосида10 кунмуддатдақабулқилинади. Шаҳарҳокиминингқарориасосидашаҳарархитектуравақурилишорганларитомонидан«Ергеодезкадастр» давлатқўмитасинингҳудудийорганларибиланбиргаликдаучкунмуддатдаеручасткасиажратишваунингчегараларининатурадачиқаришамалгаошириладиҳамдақуйидагиҳужжатларберилади: 

• Шаҳар ҳокимининг қароридан кўчирма;

• участка чегаралари чизилган массивнинг бош режасидан нусха.

Еручасткаларибериштўғрисидаилтимосқилганбарчафуқароларгаеручасткалариажратишимкониятибўлмаганҳоллардашаҳарҳокимлигиеручасткалариолишгаэҳтиёжмандларнингҳисобиниюритади. Навбатдатуриштартибидаеручасткалариолишгаэҳтиёжмандбўлганфуқароларрўйхатишаҳарҳокимитомониданбирйилдакамидабирмартатасдиқланади. Илтимосқилувчилареручасткасиберишнингтахминиймуддатикўрсатилганҳолдатасдиқланганрўйхатгакиритилганликтўғрисидахабардорқилинишикерак. Яккатартибдауй-жойқуришучунмўлжалланганбўшеручасткаларимавжудэмаслигиеручасткасиберишрадэтилишиучунасосҳисобланади. Еручасткасиберишрадэтилгантақдирдаҳокимликучкунмуддатдабуҳақдааризаберувчиниёзмаравишдахабардорқилади. Еручасткасиберишрадэтилишиустиданқонунҳужжатларидабелгилангантартибдашикоятқилишмумкин. 

Ер муносабатларига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси

"Деҳқон хўжалиги тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг қонуни

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш тўғрисида" қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон “Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 август 225-сон “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга отшириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер учаскалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар  бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 август 229-сoн “Ўзбeкистoн Рeспубликаси ягoна қурилиш рeгламeнти тизимини шакллантириш тўғрисида”ги қарoри

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли “Давлат  мулкини  ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳақида Самарқанд вилоят ҳокимининг 2014 йил 30 декабрдаги 275-К-сонли қарори (PDF, 230 Kb)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли “Давлат  мулкини  ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳақида Самарканд вилоят хокимининг 2013 йил 26 декабрдаги № 282-К-сонли карори кабул килинди. (PDF, 242 Kb) 

Шахар ҳокимлиги етакчи мутахассиси: Ахмедов Жамшид

Манзил: Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 4-уй.

Телефон: 0 (366) 456-02-40

Email: x.sadullayev@inbox.uz

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM