Туман ҳокимлигининг вазифалари ва функсиялари

Каттақўрғон Шаҳар ҳокими, шаҳар ҳокими ўринбосари, гурух рахбарлари

 ҳамда бўлим мудирлар ўртасидаги

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ.

Шаҳар ҳокими

            Шаҳарнинг тегишли вакиллик ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгаши олдида хисобдордир.

          Ўзбекистон Республикаси Қонунлари,Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг бошқа ҳужжатлари,вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари ҳамда халқдепутатлари вилоят ва шаҳар кенгаши қарорларнинг ижросини ташкил этади;

           Жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кўраш,фуқароларнинг хавфсизлигини таьминлаш,уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини мухофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни кўради. Табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулотда холларда тегишли чораларни кўради;

           Шаҳарни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, шаҳар бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва уларнинг ижросига доир хисоботларини халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тасдиғига тақдим этади;

           Ўз ўринбосарлари ва ижроия ҳокимияти бўлинмаларининг рахбарларини тегишли тартибда лавозимга тайинлаш хамда лавозимлардан озод этиш тўғрисидаги қарорларни халк депутатлари шаҳар Кенгаши тасдиғига тақдим этади;

            Ҳокимлик бўлинмалари рахбарларини ва маьсул ҳодимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

           Ҳокимлик бўлимлари, шаҳардаги ташкилот, корхона ва муассасалар қарорларини агар улар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қонунларига, Олий Мажлис, Республика Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишларига зид бўлса, бекор қилади ва ҳалқ депутатлари Кенгашига ҳужжатларини бекор қилиш туғрисида тақдимнома киритади;

            Халк депутаталари шаҳар Кенгаши ва ҳоким кабул қилган хамда чиқарган хужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;

            Раҳбарлари ҳалқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган ижроия ҳокимияти тизими бўлимларининг ишини назорат қилади;

             Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва таклифлар киритади;

             Республика ва хорижда шаҳарнинг расмий вакили сифатида иш кўради;

             Ахолини қабул қилишни ташкил этади, фукароларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини қараб чиқади .

             Режалаштириш, бюджет, молия, хисоб-китоб, шахар мулкини бошкариш, мулкчиликни турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан хамжихатлик килиш ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш,табиятни мухофаза килиш, қурилиш, транспорт, йул хўжалиги ва алоқа, ахолига комунал савдо ва ижтимоий-маданий хизмат курсатиш, ахолини ижтимоий мухофаза қилиш, қонунийлик, хуқуқ-тарғибот ва хавфсизликни таьминлаш, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини мухофаза қилиш сохасида қонун хужжатларини ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни хам хал этади;

            Ўзига берилган ваколатлар ва амалдаги қонунлар доирасида шахардаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар. Шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармоишлар қабул қилади;

            Заруриятга қараб аммо бир йилда камида икки марта ҳалк депутатлари шаҳар Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияларга раислик қилади, кун тартибига киритадиган масалаларини таклиф беради. Кенгаш хужжатларига имзо қўйади ва тасдиқдайди;

            Иш фаолияти юзасидан бир йилда бир марта халк депутатлари шахар кенгашига хисобот беради.

            Ўзига берилган ваколат ва амалдаги Қонунлар доирасида бошка масалаларни хал этади;

            Шахар ҳокимлиги тизимидаги ташкилий назорат гурухи, девонхона, шахар хокимлиги юристи фаолиятига бевосита рахбарлик килади.

         Қўйидаги шаҳар ташкилотлари фаолиятини мувофиклаштиради.

              - Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизматининг шаҳар бўлими

              - Шахар прокуратураси;

              - Шахар жиноят ишлари буйича суди;

              - Шахар фукаролик ишлари буйича суди ;

              - Шахар хокимлиги ички ишлар булими;

              - Шахар божхона хизмати булими;

              - Шахар мудофа ишлари булими;

              - Шахар Давлат солик инспектияси;

              - Харбий кисмлар;

              - Шахар фавкулотда вазиятлар булими;

              - Шахар пракуратураси хузуридаги солик ва валютага оид жиноятларга

                 карши курашиши депертаменти;

             - Суд қарорларини ижро этиш департаменти шаҳар бўлими;

              - Вояга етмаганлар ишлари буйича шахар комиссиясига раислик килади;

             - шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича шаҳар                 комиссиясига раислик қилади;   

              - одам савдосига қарши курашиш бўйича шаҳар идаролараро комиссиясига раислик               қилади.

 

Шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш

масалалари бўйича ўринбосари

 

            Ҳалк депутатлари шахар кенгаши ишини ташкил этиш. Унинг доимий комиссиялари ишига умумий рахбарлик килади. Шаҳар ҳокимлиги апарати ва унинг самарали фаолият курсатишига доир масалалар билан шугулланади.Ҳалк депутатлари шахар Кенгаши сессияларини тайёрлашга рахбарлик килади.

            Ингичка фукаролар йигини фаолиятини назорат килади;

            Шахар худудида ижтимоий-иқтисодий ислохотларни амалга оширилишини ташкил этиш, Республика Вазирлар Махкамаси, вилоят хокимлигининг курсатмалари ва тавсияларига асосан шахарнинг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш комплекс дастурини ишлаб чикишни ва уларни бажарилишини мувофиклаштириб боради;

             Шаҳарда молия,банк,статистика,ижтимоий таьминот,бандлик,сугурта ва савдо ташкилотлари, ҳалк таьлими, фан, касб–хунар коллежлари, соғликни сақлаш,маданият,матбуот, жисмоний тарбия,спорт, кино, туризм ва дин сохалари мажмуига рахбарлик килади. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар, миллатлараро муносабатлар,ёшлар ва фахрийлар билан ишлаш масалаларини ташкил қилиш ва мувофиклаштириш ишларини амалга оширади;

             Шаҳар ҳокимининг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш (иктисод, халк таьлими, соғликни сақлаш, маданият,) масалалар бўйича сохаларни бевосита бошқаради;

             Ҳудудий иқтисодий–ижтимоий ривожлантириш ва ишлаб чиқарувчи кучларни оқилона жойлаштириш дастурларини хамда шаҳар бюджети лойихаларини ишлаб чиқиш ва

 

амалга оширишни мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш сохасини назорат қилади;

             Шахар иқтисодиётига чет эл сармоялари киритилишини ташкил этади;

             Махаллий соллиқлар ва бошқа йиғимлар хажмини белгилаш, нарх-наво сиёсатини худудларини комплекс ривожлантириш ахолини ижтимоий химоя қилиш бўйича мавжуд ва хукумат қарорларини бажарилишини таьминлайди;

             Шахарни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш истиқболини белгилаш, кредит ва пул муомаласини масалалари бўйича камиссияларга рахбарлик қилади, иктисодий ислохотларнинг бориши натижаларини ўрганиб, умумлаштиради, уларни янада чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

            Касаба уюшмалари, жамоат ташкилотлари, сиёсий партияларнинг шаҳардаги ташкилотлари билан хамкорлик қилади. Шаҳарда давлат тилини амалга ошириш, топонимик, мурувват ёрдамларини қабул қилиш, тақсимлаш ва фавқулотда эпидемияга Қарши кураш хамда вояга етмаганлар ишларини мувофиқлаштириш. Миллий ва давлат байрамларини ўтказишни ташкил қилади;

            Шаҳар агросаноат мажмуига қарашли бўлимлар, корхона ва ташкилотлар ишларини мувофиқлаштиради. Иктисодий ислохотлар, бозор тузилмалари мулк шаклини такомиллаштириш, инфраструктура барпо этиш ишларини такомиллаштиради;

            Агросаноат мажмуида Фан-техника янгиликлари, илгор техниологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалиги да иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш масалалари билан шуғулланади;

            Шахарда қурилиш бирлашмалари, ихтисослашган қурилиш, монтаж ва лойихалаш ташкилотлари, камуникация, транспорт, алоқа, ёқилги, энергетика таьминоти ташкилотлари, саноат корхоналари, ободонлаштириш ташкилотлари, маиший хизмат, бозорлар ва давлат улуши мавжуд акционерлик жамиятлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

            Шахарда курилиш ва саноатни ривожлантириш,хом-ашё билан таьминлаш,ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш,қўшма ва кичик корхоналар ташкил қилиш,бу борада хорижий мамлакатлар билан алоқалар ўрнатиш,ҳалқ хунармандчилигининг ривожига кенг Юл очиб бериш хамда ҳурилиш хамда ҳурилиш,маиший ва пуллик хизмат курматиш,ахолини озиқ овқат ва ноозиқовқат махсулотлари билан таьминлаш,қишлок хужалик махсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлаш, салаш ва сотишни ташкил этиш масалалари билан шуғулланади;

            Шаҳар хокимининг капитал курилиш,коммуникация хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича соха фаолияти билан шуғулланади;

            Шаҳарда миллатлараро тотувликни, диний бағрикенгликни таъминлаш ва янада мустахкамлаш ҳамда диний экстремистикмафкуранинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органлари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг фаолияти ва баҳамжиҳат ҳаракатини мувофиқлаштиради;

            Маъданий мерос объектларини сақлаш масалаларида тегишли ҳокимият бўлимлари, жамоат ва диний ташкилотларнинг ҳаракатини биргаликда таъминлайди;

            Шаҳарда тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини ташкил этади;

            Ўзи рахбарлик қиладиган сохалар бўйича тегишли шаҳар комиссиялари        фаолиятига рахбарлик қилади.

 

                 Қуйидаги шаҳар ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

                 -Шаҳар табиатни мухофаза килиш қумитаси;

                 -шаҳар ер тузиш ва кучмас мулк кадастри хизмати;

                 -Шаҳар ветеринария булими;

                 -Халкаро «Экосан»жамгармаси шахар булимии;

                 -Шаҳар иктисодиёт булими;

                 -Шаҳар хокимлигининг молия булими;

                 -Шаҳар давлат солик инспектияси;

                 -Шаҳардаги барча тижорат банклари;

                 -Шаҳар бандликка кумаклашиш маркази;

                  -Шаҳар Пенсияжамғармаси;

                 -«Ўзагросугурта»компаниясининг шаҳар бўлими;

                 -«Кафолот»давлат акционерлик сугурта компаниясининг шаҳар бўлими;

                 -Шаҳар статистика бўлими ;

                  -Шахар тиббий мехнат экспертиза бўлими;

                  -Мулкчилик шаклидан катъий назар барча турдаги бозорлар;

                  -Каттақўрғон савдо ишлаб чиқариш фирмаси;

                  -Шаҳар Ахборотлаштириш маркази;

                 -Шаҳар тадбиркорларни руйхатга олиш инспекцияси;

                 -Шаҳар ҳокимлиги халк таьлими бўлими;

                 - Шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва барча даволаш прафилактик муассасалар;

                 -Урта махсус ва касб хунар коллежлари,академик лицей;

                 -Шаҳар хокимлиги маданият ва спорт ишлари булими;

                 -Каттақўрғон гарнизони харбий кисми билан хамкорлик;

                 -Шаҳар “Каттақўрғон Тонги” рўзномаси тахририяти;

                 -Шаҳар босмахонаси;

                  -Шаҳар Самарканд почта акционерлик жамияти булими;

                  -Шаҳар архиви;

                  -Шаҳар Оксоколлар кенгаши ва “Махала” жамгармаси;

                  -«Камолот»ёшлар ижтимоий харакати шаҳар кенгаши ;

                  - Республика «Нуроний»жамгармаси шаҳар бўлими;

                   -Ремпублика ногиронлар жамияти шаҳар  булими;

                   -Шахар чернобилчилар уюшмаси;

                   -Шахар Давлат санитария эпидемиология маркази;

                   -«Манавият тарғиботи»маркази шаҳар бўлими;

                   - шаҳар имом хатиблиги;

                   - барча диний ташкилотлар;    

                   -Сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари;

                   -Республика Тасвирий ойна Ижодий уюшмасининг шахар булими;

                   -Шахардаги барча турлаги спорт федератциялари ;

                   -Шахар ижодкорлар уюшмаси;

                   -Мулкчилик  шаклидан катьий-назар барча курилиш,саноат ва ишлаб чикариш                                 хамда шу сохадаги кушма кичик корхоналар;

                   -Мулкчилик шаклидан катьи назар барча маиший хизмат муассасалари ; 

                   -«Ўзбекистон темир йуллари»давлат акционерлик компаниясининг шаҳар                                                                бўлими;

                   -Шаҳар ҳокимлиги меьморчилик булими;

                   -Шахар хокимлиги худудий комунал фойдаланиш бошкармаси;

                   -Шахар хокимлиги якка тартибда уй-жой курилишини мувофиклаштириш                               булими;

                   -Каттакургон Автошохбекати;

                   -Шахар «Сувокова»ишлаб чикариш корхонаси;

                   -Шахар электр тармоклари корхонаси;

                   -«Лада ВАЗ» корхонаси;

                   -курилиш ва комуникатция сохасидаги кичик ва кушма корхоналар;

                   -Мудофага кумаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти; 

                   -Шахар газлаштириш идораси;

                    -«Самаркандтелеком»хиссадорлик жамияти шаҳар бўлими;

                    -«Иссиқлик манбаи»ташкилоти шаҳар бўлими;

                    -«Самарканднур»бошкармаси шахар бўлими;

                     -Шаҳардаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар;

                     -Шахардаги барча турдаги автокорхоналар;

                     -МК-12 ташкилоти;

                     -Иккиламчи қора ва рангли металл корхонаси;

                     -«Хунарманд», «Усто», «Мерос»,уюшмаларининг шаҳар бўлимлари;

                     -Сохага талукли барча турдаги саноат-ишлаб чиқариш корхоналари;

                     -Ингичка қўрғончасига тегишли барча масалалар бўйича иш олиб боради;.

                     

            Ўз функционал вазифалари таксимланиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармоишлари, Олий мажлис, Вазирлар махкамаси хамда халк депутатлари шаҳар Кенгаши, шаҳар хокимининг қарор ва фармоишлари ижросини ташкил этиш ва назорати билан шахсан шугулланади.

                       

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари , хотин кизлар қумитаси раиси

 

           Шаҳарда ижтимоий иқтисодий ва маданий ривожлантириш масалаларини хал қилишга Хотин кизларни кенг жалб этиш, уларни давлат ва жамиятни бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш, соғлом турмушни тарғибот қилиш, шунингдек булимлар, ташкилотлар, корхоналар, жамоат ва муассасаларнинг ушбу йўналишдаги ишини мувофиқлаштириб боради.

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004-йил 25-майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қумитаси фаолиятини қўллаб-кувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 3434-сонли Фармони асосида шахардаги махала фукаролар йигинларида Диний маьрифий ва маьнавий ахлокий тарбия масалалари бўйича маслахатчилар фаолиятини мувофиклаштиради.Уз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004-йил 25-майдаги 3434-сонли Фармони ва Вазирлар Махкамасининг 2004-йил 29-июндаги 299-карори вазифаларидан келиб чиккан холда Хотин-кизлар канференциясида тасдикланган Низом асосида ташкил этиш,

       Хотин кизларнинг ижтимотй сиёсий фаолиятини ошириш,уларнинг оилада,жамиятда ва давлат курилиши вазифаларини хал этишдаги урнини ошириш, оила, оналар ва болаликни ижтимоий мухофаза килишига каратади ва куйидаги мухим вазифаларни амалга оширишни ташкил килади.

       Хотин-кизларнинг ижтимоий хуқуқий жихатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни мухофаза қилиш, аёлларни моддий ва манавий турмуш шароитларини яхшилаш хамда соғлом авлодни тарбиялаш, матнавий, касбий, жисмоний ахлоқий жихатдан ривожлинтириш, ижтимоий сиёсий урнини ошириш;

       Хотин кизларнинг яшаш жойлари ва турмуш шароитларини урганиш, ишлиб чикаришда улар билан якин алокада булиш;

        Жойларда миллий диний урф-одатларни тугри таргиб этиш. Хотин-кизларнинг канститутцион хукукларини химоя килиш, ва тадбик этиш, уларнинг онгини захарланиб, турли хил экстриместик диверсион-террористик фаолиятга аралашиб қолишини олдини олиш;

      Хотин қизларни иш билан таьминлаш масалаларига шунингдек уларнинг иш фаолиятини яхшилаш, айникса ташкилотларда муассаларда, корхоналарда ижтимоий химоя қилиш, хамда уларнинг тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга каратилган дастурларни тайёрлаш ва тадбиқ этиш;

    Ўзбекистон давлат ва жамият қурилишини, жамиятнинг демокртик тамойилларини Хотин-қизларнинг давлат, нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан хамкорлигини ривожлантириш;

 

            Қуйидаги булим идора ташкилот хамда комиссиялар фаолиятини бошқаради ва мувофиклаштиради.

 -Ўзбекистон «Кизил-яримой» жамияти шаҳар ижроия қўмитаси;

 -«Соглом авлод учун» хукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг шаҳар бўлими;

   -«Оила»илмий Амалий кенгашининг шаҳар бўлими;

   -Шаҳар «Аёл, саломатлик ва экалогия» уюшмаси;

    Шаҳар «Қизлар ўртасидаги маьнавий-марифий-маданий ишларни олиб бориш уюшмаси» ;

   -Шаҳар Аёл ва спорт уюшмаси»шаҳар бўлими;

   -Шаҳар «Фахрий аёллар» уюшмаси шахар булими;

   -«Ёш оилаларни куллаб кувватлаш » уюшмаси;

   -Шаҳар «Зулфия » қизлари клуби;

   -Экосан жамгармаси шаҳар бўлими;

   -Шахар «Оилали аёллар уюшмаси» ;

   -Шахар Ижодкор Аёллар»уюшмаси;

   -Шахар «Тадбиркор»аёллар уюшмаси;

   -Шахарни «Қизларни лидерликка тайёрлаш уюшмаси;

    -Хотин-қизлар оналик болалик йўналишидаги давлат,нодавлат ва нотижорат ташкилотлари;

    -Сохага тегишли бошка барча комиссиялар,уюшмалар ишига рахбарлик қилади;

    

          Ваколати доирасида сохасига оид масалалар юзасидан вилоят ташкилотлари, бошкарув органлари, жамгармалар ва бошкалар билан хамкорликда иш олиб боради. Хотин-кизлар мехнат килаётган барча корхона, ташкилот ва муассасалар фаолиятини Ўзига тегишли масалалар буйича мувофиклаштиради.

         Уз функционал вазифалари таксимланиши буйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармоишлари, Олий мажлис, Вазирлар Махкамаси хамда халк депутатлари шахар Кенгаши ва шахар хокимининг карор хамда фармоишлари ижросини ташкил этиш ва назорати билан шугулланади.

 

Шахар хокимлиги ташкилий назорат гурухи рахбари

 

       Вилоят хокимлиги ташкилий назорат гурухи хамда шаҳар хокими рахбарлигида иш олиб боради.

      Шаҳар хокимлиги рахбар қадрлар лавозимлари номенклатурасига олинган рахбарларни танлаш, тайинлаш, жой жойига қўйиш ва уларни амалдаги хамда истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш бўйича гурухнинг фаолиятига рахбарлик қилади.

      Кадрлар захирасининг сифати учун маьсулдир.

      Захирага олинган кадрларни босқичма-босқич мулжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этади

      Кадрларни тайёрлаб боришнинг схемаларни тузилишини таьминлайди ва унинг ижросини назоратга олади.

       Худудий ижтимоий иқтисодий ривожлантириш юзасидан шахар хокимлиги махаллий бошкарув органлари ишини ташкиллаштириш,уларнинг иш фаолиятини такомиллаштириш буйича таклифлар киритади.

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари қарорлари ва фармоишлари хамда уларни ижро этиш,юзасидан қабул қилинган Хукумат қарорларини махаллий бошқарув органлари,бошқарув идоралари,шахар ҳокимлиги ҳужалик бошқарув органлари,корхоналар ва ташкилотларуларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилишини назорат қилади ва текширади.

     Шахар хокимининг топшириқлари ижросини назорат қилади ва текширади.

     Утказилган текширувлар асосида шахар хокимига ислохотларнинг бориши ва бозор муносабатларини жорий этилиши туғрисида шахар хокимлиги,ҳўжалик ва бошкарув органларининг фаолиятини такомиллаштириш,қонун қоидалар бузилиши ва суистеьмолчиларнинг олдини олиш туғрисидаги ахборот тайёрлайди,булар учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги хакида таклиф киритади.

     Уз ваколати доирасида кадрларни танлаш,тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини куриб чиқади ва шахар хокимлиги рахбарияти билан келишган холда амалга оширилади.

     Шахар хокимлиги гурух ходимларини, махаллий бошқарув органлари рахбарларини рағбатлантириш, лавозимга тайёрлаш ва вазифасидан озод килиш тугрисида таклифлар киритади.

    Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир хужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади.

    Гурух фаолияти билан боғлик барча масалаларни хал қилинишини таьминлайди.

    Гурух ходимларига керакли топшириқларни беради ва бажарилишини назорат килади. Ҳалк депутатлари шахар Кенгашининг хамда шахар ҳокимлигининг иш режаси лойихаларини тайёрлашда амалий ёодам курсатади.

      Шахар хоқимлиги рахбариятига ташкилий-назорат гурухининг фаолияти хамда шахар ҳокимлигининг олиб бораётган ташкилий-назорат ишлари туғрисида ахборот беради ва таклифлар киритади.

     Уз функционал вазифалари таксимланиш буйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармоишлари,Олий мажлис, Вазирлар Махкамаси хамда ҳалк депутатлари шахар Кенгаши ва шахар ҳокимининг қарор ва фармоишлари ижросини ташкил этиш ва назорати билан шуғулланади.          

2015-2018 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM