Шаҳар ҳокимлиги ҳақида умумий маълумот

Шаҳар ҳокимлиги ҳақида умумий маълумот

Ўзбекистон Республикасида Давлат бошқаруви уч турдаги хокимиятлар томонидан ташкил этилади. Булар Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятларидан иборат. Қонун чиқарувчи хокимият - Олий Мажлис бўлиб, у қуйи ва юқори палатадан ташкил топган. Қуйи, яъни "Қонунчилик палатаси" 120 нафар доимий равишда фаолият кўрсатувчи депутатлардан иборат бўлиб, асосан қонун хужжатларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Юқори палата эса "Сенат" дейилади ва у 100 нафар сенаторлардан шаклланади. Сенаторлар ўзларининг асосий хизмат вазифаларидан ажралмаган холда вақти-вақти билан йиғилиб турадилар ва Қонунчилик палатаси томонидан яратилган янги қонун хужжатларини ўрганиб чиқиб, қабул қиладилар.

Ижро хокимиятига Вазирлар Махкамаси бошчилигида вазирликлар, идоралар, Тошкент шахри ва шаҳарлар хокимликлари киради. Ижро хокимияти бир сўз билан айтганда жойларда қонунларнинг ижросини таъминлаш вазифасини бажаради. Суд хокимиятига Республика Олий суди бошчилигида турли сохалардаги барча судлар киради. Судлар ижро хокимияти хамда фуқаролар томонидан қонунларнинг бузилишига йўл қўймасликни таъминлайди.

Шаҳар хокимлиги шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, худудларда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Махкамаси қарорлари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши хамда шаҳар хокимининг қарор ва фармойишлари, баённомалари, топшириқлари ижросини таъминлайди.

Шаҳар хокимлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Махкамаси хамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши олдида хисоб беради. Шаҳар хокимлиги ваколатларининг амалга оширилиши шаҳар хокими, хоким ўринбосарлари, шаҳар хокимлигининг доимий, муваққат комиссиялари, тегишли қарорлар билан ташкил этилган бошқа ишчи органларнинг хамда шаҳар хокимлиги аппаратининг ташкилий-амалий иши билан таъминланади.

Шаҳар хокимлиги фаолияти шаҳар хокими томонидан ташкил этилади. Шаҳар хокими қонун хужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида худуддаги барча органлар, корхоналар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар чиқаради. Шаҳар хокимининг меъёрий тусдаги ёки мухим ахамиятга эга бўлган хужжатлари қарор шаклида қабул қилинади. Шаҳар хокимининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича хужжатлари фармойиш шаклида қабул қилинади. Шаҳар хокимлиги аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститусияси ва "Махаллий давлат хокимияти тўғисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Махкамаси