Янгиликлар

ШАҲАР ҲОКИМИ ИЖОДКОРЛАРНИ МУБОРАКБОД ЭТДИ

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Бугун шаҳар ҳокими шу муносабат билан каттақўрғонлик соҳа ходимлари билан учрашди.  

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ ГАВҲАР АЛИМОВА 27 ИЮНЬ - МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ ЙЎЛЛАДИ

Ассалому алайкум!

Авваламбор, барча жонкуяр ва фидойи, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан чин дилдан муборакбод этаман. Чуқур ҳурмат ва эҳтиромим ҳамда эзгу тилакларимни сизга бахшида этаман.

26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка карши кураш куни

Гиёҳвандлик – XXI асрнинг глобал муаммоларидан бирига айланиб улгурди. Ўрта асрларда инсоният ҳаётига жиддий хавф солган вабо ва ўлат каби офатлар бугунги цивилизация замонига келиб ўз ўрнини гиёҳвандлик иллатига бўшатиб берди, десак асло муболаға бўлмайди. Соғлом турмуш тарзини олиб бораётган киши билиб-билмай бу кўчага кириб қолса, ўзининг тинч, фаровон ва бахтли ҳаётини қора зулматга айлантириши айни ҳақиқат.

“ПАРАНЖИ”ЛАР ТАШЛАНДИМИ?

Бутун дунёни ларзага солиб, Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмаган коронавирус ҳақида кўп гапирдик. Бошида Каттақўрғон шаҳрининг савдо мажмуалари, идоралар, корхона ва ташкилотларида зудлик билан кўрилган чоралар натижасида касалликни тарқалишини жиловлашга эришдик. Буни шаҳар СЭО маркази, тиббиёт бирлашмаси, Ички ишлар бўлими, секторлар ва бир қатор ташкилотларнинг саъй-ҳаракатлари натижаси деб қараш мумкин.

30 июнь “Ёшлар куни”

30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар ойлиги” доирасида шаҳардаги ёшларнинг эъзгу истаклари, ғоялари, стартапларини амалга ошириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда муаммоларни ҳал этиш, таклифларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Каттақўрғон шаҳар Прокурори вазифасини бажарувчи 2-сектор раҳбари  Рахимов Улуғбек Саматович ташаббуси билан “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM