Янгиликлар

СЕКТОР ФАОЛИЯТИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

Кеча шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокими, 1 сектор раҳбари Гавҳар Алимованинг сектор фаолиятига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди.

Унда шаҳримиздаги банк муассасалари, солиқ идораси, Халқ қабулхонаси каби мутасадди ташкилотларнинг сектор ишларини ташкил этиш бўйича вакиллари, раҳбарлар иштирок этдилар.

Каттақўрғон  шаҳрининг асосий иқтисодий ривожланиш  кўрсаткичлари

Каттақўрғон шаҳрида 2020 йилнинг январ-май ойлари ҳолатига қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди: Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 128,1 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 100,3 фоизни ташкил этди.

ЮРТ ОБОДЛИГИ – ОСТОНАДАН БОШЛАНАДИ

Кеча Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги фаоллар залида “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида Ҳаракатлар режасини амалга ошириш бўйича йиғилиш ўтказилди. Тадбирни шаҳар ҳокими, Сенатор  Г. Алимова Каттақўрғон шаҳрида қурилиш, ободончилик ва ижтимоий соҳада амалга оширилаёган ишлар ва келгуси режалар хусусидаги кириш сўзи билан очди.

ОБИ-ҲАЁТ ШЎХЛИКЛАРИ

Бугун ариқлардаги сувлар яна тиниқлашган, зилол тусга кирган. Лекин шу баҳорда-чи? Сурункали ёмғир сувлари ариқ-анҳорларда тўлиб, тошиб, лойқаланиб оқди. Қирғоқларни ювиб, ўпириб ташлагудек эди. Мастаҳкам тўғону қирғоқлар эса селнинг важоҳатига: “Тошарсан-тошарсан, бу шаштингдан тушарсан”, дегандек бўлишарди. Аммо сел тинмас, тўлиб тошиб, чақмоғу момақалдироқлар садосига жўр бўлиб қуйиларди.

ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҚАНДАЙ ҲИМОЯЛАНАДИ?

Бугун шаҳримиздаги “Версал” тадбирлар масканида маҳаллаларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирокида бўлиб ўтган семинар-тренинг ана шу масалага бағишланди. Вилоят реабилитация маркази ташаббуси билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими, шаҳар ИИБ, шаҳар реабилитация бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM