ЎҚУВ СОАТИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида ўқув соати ўтказилди. Мақсад ҳокимлик аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларга бошқарувнинг замонавий талаблари, қабул қилинаётган янги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати Фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг мазмун-моҳиятини етказишдир.

Ўқув соатини шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари в.б Акрамжон Умаров  “Шаҳарда коммуникация тармоқларини ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда шаҳарсозлик талаблари доирасида қурилиш-бунёдкорлик ишларини амалга ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси тўғрисида”  мавзусидаги кириш сўзи билан очди.

Тадбирда  ҳокимнинг биринчи ўринбосари Бегзод Сайипов, қурилиш бўлими бошлиғи, шаҳар бош архитектори Нодир Хамракулов, ҳокимлик бош юрисконсульти Анвар Шодиевлар ўз мулоҳазаларини билдирдилар.

 Ўқув соатида ҳокимлик аппарат ходимлари иштирок этдилар.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM