ИИБ ходимлари яна бир мурожаатни эътиборсиз қолдирмади
29.12.2023 - 18:29Аввалроқ фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, ИИБ ходимлари томонидан Амир Темур ва Беклар кўчасидаги таъқиқловчи белгини олиб ташлаганликлари ҳақида маълум қилган эдик. Шуни мамнуният билан айтиш жоизки худди шу мазмундаги “Оқ-олтин” маҳалласидаги аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган белгини олиб ташлаш ҳақидаги Халқ депутатлари шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг мурожаатини ҳам ИИБ ходимлари эътиборсиз қолдирмади.