ИИБ ходимлари яна бир мурожаатни эътиборсиз қолдирмади

Аввалроқ  фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, ИИБ ходимлари томонидан Амир Темур ва Беклар кўчасидаги таъқиқловчи белгини олиб ташлаганликлари ҳақида маълум қилган эдик. Шуни мамнуният билан айтиш жоизки худди шу мазмундаги “Оқ-олтин” маҳалласидаги аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган белгини олиб ташлаш ҳақидаги Халқ депутатлари шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг мурожаатини ҳам ИИБ ходимлари эътиборсиз қолдирмади.
Яъни, маҳалладаги транспорт воситалари ҳаракатланишида муаммоларни юзага келтираётган белги олиб ташланди. Албатта, бу ИИБ, Йўл патрул хизмати ходимларининг аҳоли муаммоларини ҳал этилиши борасидаги вазифаларига масъулият билан ёндашаётганликларининг амалдаги исботи.
Бугун юртимизда олиб борилаётган  аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш йўлидаги ислоҳотларда фаол иштирок этаётган Каттақўрғон шаҳар ИИБ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM