БИР ФАРЗАНДГА УЧ КИТОБ

Image_tadbir: 

Юртимиз бўйлаб ўқувчи ёшларни китобга бўлган қизиқишни, китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида тарғибот-ташвиқот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Бизнинг таълим муассасамизда ҳам “Мен  фарзандимга  китоб  совға  қиламан” акцияси доирасида   мактаб  ўқувчилари  иштирокида  “Китоб  менинг  дўстим”  номли  тадбир бўлиб ўтди.

Унда ҳамкор  ташкилотлар Каттақўрғон шаҳар  хокими  ўринбосари  Хотин -қизлар  қўмитаси  раиси  Ф.Ш.Рахимова, Каттақўрғон туман Сепки ҳарбий полигон бўлимининг ҳарбий  зобитлари ташриф буюрдилар. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари  мактабга   таклиф  этилган  кўчма  китоб  магазинидан  китоблар  харид қилдилар.

Тадбир сўнгида ташкилотчилар “Энг  кўп  китоб  ўқиган  ўқувчи” ва “Энг  билимдон  ўқувчи”  деб  топилган  ўқувчиларга  китоблар  совға  қилишди.  Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси раҳбари Ҳамратош Шодиева ҳам тадбирда иштирок этиб, ўқувчиларга ўзи олиб келган китобларни совға қилди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM