Янгиликлар

ЯНГИ ЙИЛ ЯРМАРКАСИГА МАРҲАМАТ!

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Деҳқон бозор” МЧЖга қарашли бозорда кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан 2018 йил 10 декабрдан халқ истеъмоллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг  аҳоли ва меҳмонлар учун арзонлаштирилган кўринишдаги ярмаркалар ташкил қилиниб, шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлар учун хизмат фаолиятини олиб бормоқда.

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНИШИ

        Каттақўрғон шаҳрида 2018 йилнинг 1 декабр ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сони 766 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 751 тани ташкил этди.

“ЭНГ ЯХШИ ИННОВАЦИЯОН ЛОЙИҲА”

2018 йил 25 декабр куни Каттақўрғон шаҳар 2-сон академик лицейда Инвестицион муҳитни яратиш, инновацион лойиҳаларнинг сони ва сифатини ошириш, туризмни ривожлантириш борасида ёш тадбиркор ва ташаббускорларни қўллаб қувватлаш мақсадида ташкил этилган танлов шундай номланди.

БУ ФАКТ!

Чакана савдо айланмаси ўтган 2017 йилнинг январь-ноябрь ойларида 423,1 млрд. сўмни, товарлар ва хизматлар экспорти 3,7 млн. АҚШ долларини, импорт ҳажми эса 6 млн. АҚШ долларини ташкил этган эди.

БОЛАЖОНЛАРГА ТУҲФА

Йилимиз якуни шаҳримиздаги 16-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун қувонарли бўлди. 1979 йилда ташкил топган ушбу муассаса шу даврга қадар бир неча маротаба таъмирланган эди. Жорий йилда дастурга киритилган муассасага давлатимиз томониданм 1 миллиард 750 миллион сўм миқдорида капитал таъмир учун маблағ ажратилди ва бино таъмирдан чиқарилди. Муассасада 12 та гурух, 1 та қисқа муддатли гурух ташкил этилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM