Янгиликлар

МАҲАЛЛА РАИСИ САЙЛОВИ АДОЛАТЛИ ЎТКАЗИЛИШИ ЛОЗИМ

Каттақўрғон Педагогика коллежи мажлислар залида Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Иштихон, Нарпай, Нуробод, Пастдарғом ҳамда Пахтачи туманлар кенгашларининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялари раислари ва аъзолари учун ўқув-семинар ташкил этилди. 

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИНИНГ 2018 ЙИЛ ЯНВАРЬ-ДЕКАБРДА АҲОЛИ ТАБИИЙ ҲАРАКАТИ

Дастлабки маълумотларга кўра, Каттақўрғон шаҳрида 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони 88,0 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 1,1 минг кишига ёки 1,3 фоизга кўпайди.

ФАОЛ ДЕПУТАТЛАРГА “МАҚОМ” БЕРИЛДИ

Шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни кенгаш раиси, шаҳар ҳокими М.Хашимов бошқарди. Унда прокуратура, ИИБ, Суд идораси, шаҳар тиббиёт бирлашмаси, фуқаролар йиғинлари раислари, сектор раҳбарлари ва бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари иштирок этди.

МАЙ ОЙИДА МАҲАЛЛА РАИСИ САЙЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

2018-йил 15-октабрда УРҚ-499 сонли “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февраль куни бўлиб ўтган мажлисида Сенат Кенгашининг “Фуқаролар йиғинлари раислари (ўқсоқолллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови жорий йил май ойида ўтказилади.

ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ МУРОЖААТЧИНИ ИЗЛАМОҚДА

Яқинда, яъни 2019 йил 10 февралда шаҳар ҳокими М.Хашимовнинг вилоят телерадиокомпанияси орқали “Очиқ мулоқот”и ўтказилган эди. Кўрсатув орқали халқнинг мурожаатларини тинглаш жараёнида шаҳар ҳокимига ўзини Наргиза деб таништирган фуқародан Каттақўрғон шаҳридаги “Гано шифо” ташкилотининг ёшлар онгига салбий таъсирини олдини олиш ва фаолиятини назорат қилиш лозимлиги ҳақида мурожаат қабул қилинган.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM