“ЭНГ ЯХШИ ИННОВАЦИЯОН ЛОЙИҲА”

2018 йил 25 декабр куни Каттақўрғон шаҳар 2-сон академик лицейда Инвестицион муҳитни яратиш, инновацион лойиҳаларнинг сони ва сифатини ошириш, туризмни ривожлантириш борасида ёш тадбиркор ва ташаббускорларни қўллаб қувватлаш мақсадида ташкил этилган танлов шундай номланди.

Тадбирни шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов кириш сўзи билан очиб,  бўгунги кунда инвестиция, инновация ва туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар, шунингдек хорижий инвесторларни жалб этиш, инвестицион мухитни яратиш кераклигини такидлади.

Танловда 30 дан ортиқ ёш тадбиркорлар, ташаббускорлар ва ўқувчи талабалар ўз лойиҳалари билан иштирок этишди. Лойиҳалар ташаббускорлар иштирокида кўриб чиқилди ва мавжуд муаммолар ҳамда улар томонидан таклиф этилган таклифлар муҳокама этилди

Кўрик танлов сўнггида ғолиблар совғалар ва фахрий ёрликлар билан тақдирланди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM