БОЛАЖОНЛАРГА ТУҲФА

Йилимиз якуни шаҳримиздаги 16-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун қувонарли бўлди. 1979 йилда ташкил топган ушбу муассаса шу даврга қадар бир неча маротаба таъмирланган эди. Жорий йилда дастурга киритилган муассасага давлатимиз томониданм 1 миллиард 750 миллион сўм миқдорида капитал таъмир учун маблағ ажратилди ва бино таъмирдан чиқарилди. Муассасада 12 та гурух, 1 та қисқа муддатли гурух ташкил этилди. Муассасада болажонларнинг муносиб тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилди. 300 нафар болага етарли жиҳозлар келтирилди.. Шунингдек, муассасада рус, инглиз тили, гимнастика тўгараклари ташкил этилди.

Куни кеча муассасанинг очилиш тадбири ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими М.Хашимов ва шаҳар прокурори Э.Шарипов иштирок этди. Тадбир сўнггида болажонларга эсдалик совғалари топширилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM