Маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар

Image_tadbir: 

Бугун вилоят ҳокимлигининг режа-топшириғига кўра ташкил этилаётган маҳаллаларда аҳоли билан учрашувларнинг набатдагиси шаҳримизнинг “Миёнкол” маҳалласида бўлиб ўтди.
Унда шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева ҳамда шаҳар сувоқова раҳбари А.Мамедовлар иштирок этдилар.
Учрашув давомида масъуллар хисоботлари тингланди ҳамда маҳаллада амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, фуқароларнинг ичимлик суви, ички йўллар бўйича мурожаатлари ҳам эшитилди ва ижроси назоратга олинди.
Худди шундай учрашув мутасадди ташкилот рахбарлари иштирокида шаҳримизнинг "Дўстлик" маҳалласида ҳам  ўтказилди.    

                                                      

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM