ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНИШИ

        Каттақўрғон шаҳрида 2018 йилнинг 1 декабр ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сони 766 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 751 тани ташкил этди.

Жорий йилнинг январь-ноябр ойида 212 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Шундан: 46 таси саноат соҳасига, 59 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 31 таси қурилиш соҳасига, 14 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 40 таси савдо соҳасига, 6 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, 2 таси ахборот ва алоқа, 2 таси ташиш ва сақлаш соҳасига ҳамда 12 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.               

        Шу билан бирга, жорий йилнинг 1 декабр ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар умумий сони 9 тани ташкил этиб, 9 таси ҳам фаолият кўрсатмоқда.               

Шаҳарда жорий йил 1 декабр ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналарнинг умумий сони 20 тани ташкил этиб, шундан фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 20 тани ташкил этмоқда.

             

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM