МАЙ ОЙИДА МАҲАЛЛА РАИСИ САЙЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

2018-йил 15-октабрда УРҚ-499 сонли “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февраль куни бўлиб ўтган мажлисида Сенат Кенгашининг “Фуқаролар йиғинлари раислари (ўқсоқолллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови жорий йил май ойида ўтказилади. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига доир сайлов бюллетени намунаси ҳамда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Республика комиссияси тузилиб, унинг таркиби тасдиқланди.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг иштирок этиши ихтиёрий ва эркиндир. Фуқароларни сайловда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга таъсир кўрсатишга, шунингдек уларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришга таъсир кўрсатишга хеч ким ҳақли эмас. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлаш ҳуқуқига сайлов куни 18 ёшга тўлган ҳамда шаҳарга, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳардаги, қишлоқдаги, овулдаги маҳалла ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар эга бўлади. Қонунда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида фуқароларнинг иштирок этиш ҳуқуқларини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланиши белгиланган. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига икки ва ундан кўп номзод кўрсатилган ҳолда амалга оширилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғинини чақириш имкони бўлмаган тақдирда эса фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан 3 йилга сайланади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар комиссияга аъзо шахслар ёхуд уларнинг яқин қариндошлари орасидан кўрсатилган тақдирда, улар комиссия таркибидан чиқарилади. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш учун Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳудудида тегишинга Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари тузилади. Комиссиялар ўз ваколатлари доирасида:

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлайди; сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этади. Ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқароларнинг вакиллик нормасини белгилайди. Ишчи гуруҳлардан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни кейинчалик тегишли туманлар, шаҳарлар ҳокимлари билан келишиш учун қабул қилиб олади. Ишчи гуруҳларнинг фуқаролар йитғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича ахборотни эшитади. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади. Қонуннинг 14 моддасида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш учун фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан ишчи гуруҳ тузилади. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) навбатдаги сайлови эълон қилингандан кейин ишчи гуруҳ ўз фаолиятини тугатади. Ишчи гуруҳ таркибига, қоида тариқасида, фуқаролар йиғинининг, тегишли ҳудудида жойлашган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек тегишли халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашининг депутати киритилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини органларининг бошқа ходимлари, шунингдек фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг, фуқаролар йиғини органлари бошқа ходимларининг яқин қариндошлари ишчи гуруҳ таркибига киритилиши мумкин эмас. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар ишчи гуруҳга аъзо шахслар ёхуд уларнинг яқин қариндошлари орасидан кўрсатилган тақдирда, улар ишчи гуруҳ таркибидан чиқарилади. Ишчи гуруҳ: фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жойини белгилайди, ҳамда уни ўтказишдан камида 5 кун олдин бу ҳақида тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни хабардор қилади.

Ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолисининг фуқаролар вакиллари сайлови бўйича умумий йиғилишларини ташкил этади ва ўтказади. 

Ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишининг иштирокчиларини рўйхатга олади ҳамда фуқароларнинг сайланган вакиллари ҳақида маълумотларни кўрсатгани ҳолда аҳолининг умумий йиғилиши баённомасини тузади.

Тегишли комиссияга тақдим этиш учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар бўйича таклифларни тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда тайёрлайди.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради.

Қонуннинг 3 бобида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш тартиби белгиланган. Бунда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади. Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир хужжатларни тайёрлайди ва туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида 10 кун олдин тақдим этади. Ҳужжатларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилиги илова қилинади. Туман ёки шаҳар ҳокими фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тақдим этилган номзодларнинг хужжатларини кўриб чиқади ва ўзининг ушбу номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга топшириш учун тегишли комиссияларга юборади.

Ишчи гуруҳ туман ёки шаҳар ҳокимининг хулосасини олгандан кейин фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига келишилгани номзодлар ҳақида ахборотни сайловдан камида 5 кун олдин фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўяди. Қонуннинг 17 моддасида белгилагандек фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши, бевосита сайловга қадар камида 5 йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши органлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунида белгиланган тартибда чақирилади ва ўтказилади. Фуқаролар вакилларининг йиғилишига ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқароларнинг вакиллари юборилади. Вакиллик нормасини тегишли комиссия белгилайди. Бунда фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида 12 фоизини ташкил этиши керак.

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ишчи гуруҳнинг раҳбари раислигида ўтказилади. Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) кун тартибига қоида тариқасида, қуйидаги масалалар киритилади: Саноқ комиссиясини сайлаш, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқолини) сайлаш, фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) иш регламенти шу жумладан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг маърузари уларнинг муҳокамаси саволлар ва жавоблар учун вақт белгиланади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўйича овоз бериш натижаларини аниқлаш учун фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан камида 3 кишидан иборат таркибда саноқ комиссияси сайланади.

Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш яширин овоз бериш орқали амалга оширилади. Овозлар саноқ комиссияси томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига ҳар бир номзод бўйича санаб чиқилади. Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган номзод фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланган деб ҳисобланади.

Ушбу қонун беш бобдан иборат бўлиб, 35-моддани ўз ичига олган. Такрорий овоз бериш ушбу қонун талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилиши, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ҳақидаги ва сайловни ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида амалга ошириши каби масалалар ушбу қонунда белгиланган.

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши – сессиясида “Фуқаролар йиғинлари раислари” (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи шаҳар комиссияси таркиби, иш режаси тасдиқланди. Комиссия ўз фаолиятини Қонун ҳужжатларида белгиланган асосда бошлади. Шаҳримизда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини самарали ташкил этиш ва ўтказишда кенг жамоатчилик, фуқароларимизнинг фаоллиги асосий омиллардан ҳисобланади.

Мурожаат учун телефонлар: +9989 90-743-12-45.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM