Янгиликлар

ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида навбатдаги қабули ўтказилди.

Шаҳар Халқ қабулхонасида ўтказилган қабулда тегишли ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этдилар.

АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВДА 11 ТА МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ

Шаҳримизда ҳоким ўринбосарлари иштирокида ташкил этилаётган аҳоли билан учрашувларнинг навбатдагиси “Нурафшон” маҳалласида бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров қатнашди.

Шаҳар ҳокими ингичкаликларнинг мурожаатини ўрганди 

Яқинда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Ингичка шаҳарчасида бўлди ва мутасаддилар иштирокида ингичкаликлардан тушган мурожаатни жойида ўрганди.
Ҳудуддаги Абдулла Қаҳҳор маҳалласида яшовчи фуқаролар айни дамда суюлтирилган газдан фойдаланадилар. Улар мурожаатларида табий газга уланиш истагини билдирганлар.

ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ  “НОҚИС” МАҲАЛЛАСИДА

Эрта тонгдан шаҳримиздаги “Ноқис” маҳалласида шаҳар ҳокимининг биринчи  ўринбосарининг маҳалла аҳолиси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Аҳоли билан учрашувда шунингдек, молия, солиқ инспекцияси, пенсия жамғармаси, кадастр ва тижорат банклари мутасаддилари ҳам иштирок этдилар.
Учрашувда 20 дан ортиқ фуқаролар қатнашган бўлсалар уларнинг 14 таси турли масалалар бўйича мурожаат қилдилар.   

КРЕДИТЛАР ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ! 

Куни кеча вилоят ҳокимлигида “Халқ банки” томонидан ажратилган кредитларнинг муаммоли қисмини ундиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Видеоселектор  тарзида бўлиб ўтган йиғилишда  шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, 1 сектор ҳудудидаги ҳоким ёрдамчилари, масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM