ЭКОЛОГИЯ БЎЛИМИНИНГ ЭНДИ ЎЗ БИНОСИ БОР
31.08.2022 - 10:33Ўтган йиллар давомида Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига кўра катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, маҳаллалар учун янги бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Мустақиллик арафасида ана шундай бинолардан яна бири фойдаланишга топширилди. Шаҳар Экология бўлимининг биносини очилиш тадбирида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.