ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида навбатдаги қабули ўтказилди.

Шаҳар Халқ қабулхонасида ўтказилган қабулда тегишли ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Қабул давомида фуқаролардан  моддий ёрдам ажратиш, ногиронликка чиқиш масалалари, ногиронлик гуруҳини белгилаш, касаллигини даволатиши учун моддий ёрдам, пенсия таъминоти, уй-жойини таъмирлашга ёрдам бериш, ишга жойлашиш бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, айримларига қонуний тушунтиришлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати .

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM