АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВДА 11 ТА МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ

Шаҳримизда ҳоким ўринбосарлари иштирокида ташкил этилаётган аҳоли билан учрашувларнинг навбатдагиси “Нурафшон” маҳалласида бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров қатнашди.

Аҳоли билан мулоқот чоғида дастлаб маҳаллада кейинги йилларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритилди.

Маҳалла шаҳар прокурори раҳбарлигидаги 2 сектор ҳудудида жойлашган. Оғир ҳудуд сифатида маҳалладаги йўлларга тош-шағал ётқизиш ва текислаш, асфальтлаш ишлари, газ таъминотига улаш, темир бетонлар ва кўчаларга тунги ёриткичлар ўрнатиш ишлари амалга оширилган.

Фуқаролар бу ишлар учун миннатдорчиликларини билдирдилар.

Ҳоким ўринбосари аҳоли билан суҳбат асносида уларнинг мурожаатларини ўрганди.

Фуқаролардан тушган суюлтирилган газ баллонларини вақтида олиш, ногиронлик пенсияси тайинлаш, газ тармоғига улаш, ҳудуддаги завурда қазиш ишларини амалга ошириш борасида қилинган мурожаатлар мутасаддилар иштирокида кўрилиб, ҳал этилиши назоратга олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM