Каттақўрғонлик ўқувчилар “Ёш гвардиячилар” спорт мусобақаси ғолиби бўлди

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Самарқанд вилояти бошқармасида “Ёш гвардиячилар” спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда вилоятнинг барча туман ва шаҳаларидан 9-10-синфларда ўқиётган спортчи-ёшлар жамоалари қуролни йиғиш, арқон тортиш ва камондан отиш шартлари бўйича беллашди.  

Беллашувлар якунига кўра,  Каттақўрғон шаҳрининг “Барс” жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Кейинги ўринлар Қўшработ туманининг "Шунқорлар" ва Нарпай туманининг “Лочинлар” жамоаларига насиб этди.

Шунингдек, “Энг ҳамжиҳат”, “Энг чаққон” ва “Энг илғор”, жамоа номинациялар бўйича  ғолиблар аниқланди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM