ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ  “НОҚИС” МАҲАЛЛАСИДА

Эрта тонгдан шаҳримиздаги “Ноқис” маҳалласида шаҳар ҳокимининг биринчи  ўринбосарининг маҳалла аҳолиси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Аҳоли билан учрашувда шунингдек, молия, солиқ инспекцияси, пенсия жамғармаси, кадастр ва тижорат банклари мутасаддилари ҳам иштирок этдилар.
Учрашувда 20 дан ортиқ фуқаролар қатнашган бўлсалар уларнинг 14 таси турли масалалар бўйича мурожаат қилдилар.   
Жумладан, аҳолидан тушган уй-жойини таъмирлаш, йўлни асфальт қилиш, сув ва газ бўйича қарздорлик, нафақа бўйича тушган мурожаатлар масъуллар иштирокида ўрганилди ва ҳал этилишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM