Ёшлар етакчиси ҳар бир ёш билан бевосита иш олиб бориши лозим
23.02.2024 - 17:18Ёшлар етакчиси ўзи иш олиб бораётган маҳалладаги ҳар бир ёш билан бевосита иш олиб бориши лозим, – дея таъкидлади бугун “Ермачит” маҳалласида ёшлар етакчилари билан ўтказилган семинарда шаҳар ҳокими ўринбосари Жамшид Носиров. Бирор бир ёш ва унинг муаммоси етакчининг эътиборидан четда қолмаслиги керак. Етакчи қанчалар фидойи бўлса, маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги ишларни яхши йўлга қўйса шу ҳудудда ҳар қандай муаммога ечим топилади.