Маҳалла раислари учун семинар ўтказилди

Республикамиз Президентининг 2023 йил 21 декабрда қабул қилинган “Маҳалла институтини жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209 фармонида жойларда “маҳалла еттилиги” томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар аниқ белгилаб берилган. 

Бугун шаҳар маҳалла марказида мазкур вазифаларни ҳамкорликда амалга оширилишини таъминлаш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида маҳалла раислари билан ўқув-семинари ўтказилди.     

Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этишди. Семинар давомида маҳалла раисларининг жойлардаги фаолиятини самарали ташкил этишлари юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM