БОЗОРДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ

Бозорлардаги шарт-шароитларнинг яхши бўлиши аҳоли учун қулайлик бўлади. Шу боисдан бозорларда ҳам сотувчи ҳам харидорлар учун қулай шароитларнинг бўлиши муҳим ҳисобланади.

Куни кеча шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳар “Деҳқон” бозорида бўлди ҳамда мавжуд шарт-шароитларни, расталар жойлашувининг белгиланган қоидаларга, жамоат ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги ўрганилди.
 
Бозор ҳудудида гўшт ва гўшт маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-наволари билан танишди. Шунингдек, бозор масъулларига, сотувчилар билан суҳбат давомида тез бузиладиган озиқ-овқатларни сақланишида санитария-гигиена талабларига риоя этишлари юзасидан тавсиялар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.                        

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM