Ёшлар етакчиси ҳар бир ёш билан бевосита иш олиб бориши лозим

Ёшлар етакчиси ўзи иш олиб бораётган маҳалладаги ҳар бир ёш билан бевосита иш олиб бориши  лозим, – дея таъкидлади бугун “Ермачит” маҳалласида ёшлар етакчилари билан ўтказилган семинарда шаҳар ҳокими ўринбосари Жамшид Носиров. Бирор бир ёш ва унинг муаммоси етакчининг эътиборидан четда қолмаслиги керак. Етакчи қанчалар фидойи бўлса, маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги ишларни яхши йўлга қўйса шу ҳудудда ҳар қандай муаммога ечим топилади.

Бугун ёшлар етакчилари иштирокида бўлиб ўтган мазкур семинарда маҳаллаларда фаолият юритаётган етакчиларнинг бу борадаги фаолияти ва бунда маҳалла вакиллари, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олиб бориши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Семинар давомида маҳалла етакчисининг фаолияти мисолида бир кунлик ҳафталик ва ойлик иш режалари асосида вазифаларни амалга оширишлари юзасидан тақдимотлари намойиш этилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM