Туркиялик мухандислар Каттақўрғонда: Ичимлик суви бўйича энди муаммо бўлмайдими?

Каттақўрғон шаҳар аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 2023-2026 йиллар давомида Жахон банкининг 66,0 млн.долл маблағлари ҳисобидан 3 та сув иншооти ва 64 км. ичимлик сув тармоқлари қуриш режалаштирилган эди. 

Мазкур ишлар бўйича харид комиссияси томонидан ғолиб бўлган Туркия давлатининг “TEMELSU” компанияси вакиллари иштирокида бугун шаҳар ҳокимлигида лойиҳа тақдимоти ўтказилди. Компаниянинг бош лойиҳачиси Бурчин Четин хоним мазкур лойиҳа ва уни амалга ошириш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритди.
Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши келгусида шаҳар аҳолисининг ичимлик суви билан боғлиқ муаммосини ҳал этилишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида шаҳар сув таъминоти корхонасида мазкур лойиҳачи компания вакилларининг германиялик мутахассислар билан музокаралари ҳам ўтказилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM