Янгиликлар

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИНИНГ САНОАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Каттақўрғон шаҳрининг 2018 йил январь–ноябрь ойларида саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 158,5 млрд. сўмни ташкил этиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 100,4 фоизга ошди. Шундан ҳудудий саноат чиқариш ҳажми 70,0 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 117,1 фоизни ташкил этди.

ЯНГИ ЙИЛ ЯРМАРКАСИГА МАРҲАМАТ!

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Деҳқон бозор” МЧЖга қарашли бозорда кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан 2018 йил 10 декабрдан халқ истеъмоллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг  аҳоли ва меҳмонлар учун арзонлаштирилган кўринишдаги ярмаркалар ташкил қилиниб, шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлар учун хизмат фаолиятини олиб бормоқда.

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНИШИ

        Каттақўрғон шаҳрида 2018 йилнинг 1 декабр ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сони 766 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 751 тани ташкил этди.

“ЭНГ ЯХШИ ИННОВАЦИЯОН ЛОЙИҲА”

2018 йил 25 декабр куни Каттақўрғон шаҳар 2-сон академик лицейда Инвестицион муҳитни яратиш, инновацион лойиҳаларнинг сони ва сифатини ошириш, туризмни ривожлантириш борасида ёш тадбиркор ва ташаббускорларни қўллаб қувватлаш мақсадида ташкил этилган танлов шундай номланди.

БУ ФАКТ!

Чакана савдо айланмаси ўтган 2017 йилнинг январь-ноябрь ойларида 423,1 млрд. сўмни, товарлар ва хизматлар экспорти 3,7 млн. АҚШ долларини, импорт ҳажми эса 6 млн. АҚШ долларини ташкил этган эди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM