Янгиликлар

“ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ АМАЛДА

Бугун маҳаллаларимиз, шаҳару-қишлоқларимиз кундан-кунга чирой очиб бўй таратмоқда. “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилган “Навбаҳор” маҳалласининг очилиши ҳам маҳалла аҳлининг фаровон ва бахтли ҳаёт кечириши йўлида давлатимиз томонидан олиб борилаётган ишларнинг амалий натижаси бўлди.

ҲАМКОРЛИК ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

Мамлакатни тараққий эттириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш ва  жамиятимиз соҳаларини ҳар томонлама ривожлантиришда нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва жамият бошқа институтларининг ҳамкорликда иш олиб бориши муҳим аҳамият касб этади.

“БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ” ЯРМАРКАСИ КАТТАҚЎРҒОН ГАРНИЗОНИДА

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Каттақўрғон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила азолари билан  “Бўш иш ўринлари” мехнат ярмаркаси ўтказилди. Унда Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланишлари ҳамда кредитлар олиш тартиби бўйича тушунтириш берилди.

“БИЗ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ”

Узоқ йиллик тарихга эга бўлган халқимиз тарихида Конституция муҳим аҳамият касб этади. Унинг замирида жамият ривожини белгиловчи  тартиб-интизом мужассамдир. Ана шу муборак ва тарихий сана 1992 йил 8 декабрь Конституциямиз қабул қилинганлигининг  26 йиллиги муносабати билан шаҳар Тиббиёт коллежида шаҳар прокурори ташаббуси билан ташкил қилинган хайрия тадбири ушбу шиор остида бўлиб ўтди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM