Янгиликлар

ЎҚУВ СОАТИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида ўқув соати ўтказилди. Мақсад ҳокимлик аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларга бошқарувнинг замонавий талаблари, қабул қилинаётган янги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати Фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг мазмун-моҳиятини етказишдир.

БОЗОР КАСАЛЛИК ТАРҚАЛИШИГА САБАБ БЎЛМАСИН

Бугунги карантин даврида аҳолининг энг катта эҳтиёжи озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари билан боғлиқлиги барчамизга маълум. Бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосининг асоссиз ошиши фуқароларнинг кундалик эҳтиёжларини қоплаш учун зарурий воситаларга бўлган эҳтиёжини қоплашда бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши ва аҳоли норозилигига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

КЕЛАЖАК САРИ ДАДИЛ ҚАДАМЛАР

Ҳар бир инсон ёшликда олган билими ва касб-ҳунари билан келажак учун замин яратади. Қаҳрамонимиз Шахнозада ҳам нафис санъат рассомчиликка бўлган қизиқиш жуда ёшликдан бошланган. Балки унинг оиласидаги муҳит ҳам бунга сабаб бўлгандир. У 2-синфлигидаёқ қоғозларга турли расмларни чизиши, китоблардан расмларни кўчирмалар қилиш орқали ўз иқтидорини намоён қила бошлаган эди.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ РАҚАМЛАРДА

2020 йилннг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони 1108 тани ташкил этиб, шундан 1035 таси фаолият юритмоқда. Шунингдек, 2020 йил январь-июль ойларида янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 121 тани ташкил этади. Ўз навбатида, фаолиятини тугатган кичик бизнес субъектлари сони 22 тани (жамига нисбатан 2,0 фоиз) ташкил этмоқда.

ОТА-ОНА ВА БОЛАЛАР ёхуд асрлардан бери давом этаётган бахс

- Отам ва онам биз учун ҳақиқий инсон тимсоли, шунингдек чин ҳаёт мактаби эдилар.. Улар нафақат ҳар куни биз эшитадиган сўзлари, насиҳатлари балки ўзларини тутишлари, кийиниши, муомала маданияти билан бизга намуна бўлдилар, - дея таъкидлайди ҳар сафар суҳбатдошим ота-онаси ҳақида гап борганда .- Биз уларнинг бир-бирларига бўлган самимий муносабатларини, меҳр - муҳаббатга тўла соф туйғуларини кўриб улғайдик.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM