КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ РАҚАМЛАРДА

2020 йилннг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони 1108 тани ташкил этиб, шундан 1035 таси фаолият юритмоқда. Шунингдек, 2020 йил январь-июль ойларида янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 121 тани ташкил этади. Ўз навбатида, фаолиятини тугатган кичик бизнес субъектлари сони 22 тани (жамига нисбатан 2,0 фоиз) ташкил этмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми савдо 409 та (36,9 фоизи), саноат 229 та (20,7 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 129 та (11,6 фоизи), қурилиш           108 та (9,7 фоизи), бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш 79 та (7,1 фоизи), ташиш ва сақлаш хизматлари 41 та (3,7 фоизи), ахборот ва алоқа хизмати 19 (1,7 фоизи), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 23 (2,1 фоизи) ҳамда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 71 та (6,4 фоизи) соҳаларига тўғри келади.

          Каттақўрғон шаҳрида 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган чет эл инвестицияси киритилган корхоналар сони 14 тани ташкил қилиб, фаолият кўрсатаётган 12 тани  ташкил этган.

 

 

 

М.Мўминов,                     

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими бошлиғи

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM