Янгиликлар

ПРОКУРОР АРИЗАЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Каттақўрғон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.Джумаев томонидан “Дўстлик” МФЙда навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Тадбирда қатнашган маҳаллий аҳоли ўзларининг ечилмаган масалалари ва муаммолари юзасидан сўзга чиқдилар. Барча мурожаатларни ижобий хал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ДОИРАСИДА

Бугун Каттақўрғон шаҳар Драма театрида Каттақўрғон гарнизони қумондонлиги ташаббуси билан пайшанба "Ҳуқуқбузарлик профилактикаси куни" доирасида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда қуролли кучлар ишчи хизматчилари билан бир қатор тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.