Янгиликлар

ШАҲАР ҲОКИМИ ТЕАТР ХОДИМЛАРИНИ МУБОРАКБОД ЭТДИ

Мамлакатимиз бўйлаб 27 март -Халқаро театр куни байрами кенг нишонланди. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган байрам тантаналарида шаҳримиз Драма театр жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб келди.

Каттақўрғон шаҳрида иқтисодий фаолият турлари бўйича бозор хизматлари ишлаб чиқаришнинг  ривожланиш  кўрсаткичлари

Каттақўрғон шаҳрида 2021 йил январ-февраль ойларида бозор хизматлари қуйидагича қайд этилди:

Хизматлар ҳажми  жами  62 780,6 млн. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 105,6 фоизни ташкил этди.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Каттақўрғон шаҳрида 2021 йилнинг 1 март  ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 1454 тани ташкил қилиб, шундан 1355 таси ёки 93,2 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

27 МАРТ –ХАЛҚАРО ТЕАТР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ  ГАВҲАР АЛИМОВА ТАБРИК ЙЎЛЛАЙДИ

Ҳурматли театр санъати соҳиблари! 
Сизни 27 март – Халқаро театр куни байрами билан самимий муборакбод этаман ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

2015-2021 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM