Янгиликлар

ИСИТИШ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИГА ЎТИЛАДИ

Президент имзолаган қарорга кўра, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими 2019−2024 йилларда босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказилади.

«Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

БУ ЮРТДА ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА КОЛМАЙДИ

Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асоси аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилган бўлиб, мана шунинг ўзиёқ олиб борилаётган сиёсатнинг нақадар оқилона эканлигини исботлайди. Амалда жорий этилаётган улуғвор вазифалар мазмунида ҳам юртимиздаги ҳар бир фуқаро эъзоз ва эътиборда эканлиги ўз исботини топмоқда.

ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА САЙЁР ҚАБУЛДА

Мамлакатимизда олиб борилаётган халқчил ва одилона сиёсат, барча соҳалардаги ислоҳотлар халқнинг турмуш даражасини яхшилаш, улар учун фаровон ва осойишта ҳаёт тарзини яратишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Бугун шу мақсадда халқни қийнаётган муаммолар, ҳудудларни ижтимоий- иқтисодий ривожланишига тўсиқ бўлаётган масалаларни ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Куни кеча шаҳримиздаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳамда шаҳар педагогика коллежида вилоят прокурори Ф. Зуфаров шаҳар фуқаролари билан учрашиб уларнинг мурожаатларини ўрганди.

РЕСПУБЛИКАМИЗДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИНИ ЎТКАЗИШ БИЗГА НИМА БЕРАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонига асосан Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

UZBEKISTAN AIRWAYS ИЧКИ РЕЙСЛАР УЧУН ЯНГИ ЙИЛ ЧЕГИРМАЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

Uzbekistan Airways 31 декабрдан 2 январгача муддатда ички рейслар учун Янги йил чегирмаларини эълон қилди.

Uzbekistan Airways 2019 йилнинг 31 декабридан 2020 йилнинг 2 январига қадар Янги йил байрами нишонланадиган муддатга республика ичидаги авиақатномлар учун чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақда ташувчи матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди.

Чегирмалар ҳам Ўзбекистон фуқароларига, ҳам чет эл фуқароларига тақдим этилади. Бунинг учун авиачипталар мамлакат ҳудудида сотиб олиниши лозим.

Байрам чегирмалари қуйидаги шахсларга тақдим этилади:

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM