Янгиликлар

ПРЕЗИДЕНТ: ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ — ФАҚАТ НАФАҚА ТЎЛАШ ДЕГАНИ ЭМАС

Президент ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Бугун бу масалалар билан 30 га яқин тузилма шуғулланмоқда, аммо соҳада муаммолар ва қонунбузарликлар учраб турибди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАР РЎЙХАТИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР

КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ШАҲАР САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ҚАРОРИ

Каттақўрғон шаҳри

ПРЕЗИДЕНТ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ НАТИЖАЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШНИ ТАҚИҚЛАДИ

Президент «Бизнес юритиш» рейтингидаги мамлакат ўрнини яхшилаш бўйича навбатдаги «Йўл харитаси»ни тасдиқлади. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш тақиқланди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги қарорни имзолади. Ҳужжат билан «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга доир «Йўл харитаси» тасдиқланди.

"ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ" АЖ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

ҲУРМАТЛИ ИСТEЪМОЛЧИЛАР!

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ҳамда эҳтимолий ёғингарчиликлар сабабли, табиий ва суюлтирилган газ истеъмоли, шунингдек, иситиш мосламаларидан фаол фойдаланишнинг ошиши кутилмоқда.

Шуни эсда тутиш керакки, ис гази билан заҳарланиш, ёнғинлар, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва бошқа шунга ўхшаш кўнгилсиз ҳодисалар аксар ҳолларда, фуқароларнинг ўз соғлиғи ва атрофдаги одамларнинг хавфсизлигига бепарво муносабатда бўлиши натижасида келиб чиқмоқда.