Янгиликлар

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЭШИТИЛДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар Иқтисодиёт ва сервис техникумида 2 сектор бўйича хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди. Унда сектор раҳбари, шаҳар прокурори Ф.Эгамқулов, шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Кучкарова, шаҳар халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева ҳамда секторга бириктирилган масъул раҳбарлар иштирок этишди.

ХОТИН-ҚИЗЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Бугун шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳримизнинг 1 сектор ҳудуди маҳаллаларидаги хотин-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Кучкарова, шаҳар халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева ва сектор котиби Н.Суннатовлар иштирок этишди.

МЕҲР УЙИДА ЯНГИ ЙИЛ ШУКУҲИ

Янги 2023 йилнинг кириб келиши олдидан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан шаҳримиздаги Меҳр уйида ҳам ҳомийлар томонидан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Янги йил меҳмони қорбобо ва қорқиз томонидан совғалар тақдим этилди. Куй ва қўшиқлар ижро этилди. Айниқса, болажонларнинг қувончи чексиз бўлди. 
Байрам тадбири дастурхон атрофида давом этди.
Шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Кучкарова ушбу уйда яшаётган хотин-қизларни байрам билан муборакбод этди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM