Янгиликлар

ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги қабули ўтказилди. Шаҳар Халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабулда 30 нафар фуқаролар иштирок этдилар.
Мурожаатларнинг аксарияти газ, электр таъминоти борасида бўлиб, мутасаддилар иштирокида мурожаатларни ҳал этилиши бўйича вазифалар белгилаб олинди. 

Бугун Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан Ингичка шаҳарчасида саратон касаллигини олдини олиш учун чуқурлаштирилган тиббий профилактик кўрик ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2021 йил 24 апрелдаги "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида хатлов натижаларини умумлаштириш ва хавф гуруҳлари билан ишлашни ташкиллаштириш тўғрисида"ги 86-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Х.Хамраев бошчилигида Каттақўрғон шаҳридаги саломатлик ва касалланиш ҳолатидан келиб чиқиб, хавф гуруҳларига мансуб аҳолига профилактика ва тиббий-санитария ёрдамлари кўрсатилди.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Бугун 15-ноябрь кунидан 15-декабрь кунига қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбири доирасида ҳамкор ташкилотлар ва коммунал соҳа вакиллари иштирокида Каттақўрғон шаҳар ФВБ шахсий таркиби билан шаҳарнинг “Кўҳнадам” маҳалласида эрталабки йўриқнома олиб борилди.

ЗАРУРИЙ ТОПШИРИҚЛАР БЕРИЛДИ

Бугун вилоят ҳокимлигининг аппарат йиғилишида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда тегишли ташкилот гилар раҳбарлари сектордан иштирок этдилар.
Кун тартибидаги асосий масала, яъни 2022 йилда тасдиқланган дастурлар доирасида қурилаётган уй-жойларнинг фойдаланишга топширилиш аҳволи ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Каттақўрғон шаҳар “Баҳористон” маҳалласи ёшлари республика ғолиби

Тошкент шаҳрида “Беш ташаббус” олимпиадасининг иккинчи мавсуми республика финал босқичи бўлиб ўтди. Унда Стритбол спорт тури бўйича бўйича Самарқанд вилояти шаънини ҳимоя қилган Каттақўрғон шаҳар “Баҳористон” маҳалласидаги уюшмаган ёшлардан иборат 22-26 ёш тоифасида ўғил болалар жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди. 
Ғолиблар қимматбаҳо совға ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирининг дипломларига эга бўлишди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM