ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЭШИТИЛДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар Иқтисодиёт ва сервис техникумида 2 сектор бўйича хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди. Унда сектор раҳбари, шаҳар прокурори Ф.Эгамқулов, шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Кучкарова, шаҳар халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева ҳамда секторга бириктирилган масъул раҳбарлар иштирок этишди.

Мазкур учрашув давомида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган хотин-қизларнинг 20 дан ортиқ мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатлар асосан соғликни тиклаш, моддий ёрдам олиш, уй-жой, ишга жойлашиш, алимент, газ ва электр қарздорликлари каби масалалардан иборат бўлди.

Хотин-қизлар мурожаатларининг аксарияти жойида ҳал этилди ва айримларини ижросини таъминлаш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича учрашувлар давом этади.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM