муносабат

Ижтимоий тармоқда “Wi-Fi'ни таъмирлагани учун пул талаб қилишяпти” номли мурожаат тарқалди. 
Мазкур мурожаат юзасидан Каттақўрғон шаҳар телекоммуникация боғламаси бошлиғи Умар Махмаризаевнинг маълум қилишича, телекоммуникация боғламаси томонидан Каттақўрғон шаҳар Қорадарё кўчасидаги абонентларнинг узилган алоқа кабели ўрнига янги кабел тортилиб алоқа тикланган. Хусусан шу кўчада жойлашган дўкондаги абонентни огоҳлантирмай янги кабел тортилгани учун тўлов масаласида абонентнинг норозилигига сабаб бўлган. Шаҳар телекоммуникация томонидан абонентга қўполлик қилган электромонтёрга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши маълум қилинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM