Янгиликлар

105 ТА МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Олдин хабар берганимиздек 13 июль куни шаҳримизда вилоят ҳокими Э. Турдимовнинг сайёр қабули ўтказилган эди. Қабулда жами 472 та мурожаат рўйхатга олинган бўлиб шундан 269 таси Каттақўрғон шаҳар фуқароларидан тушган эди. Мурожаатлар ўрганилиши натижасида 153 та мурожаат шаҳар мутасадди ташкилотларига қолгани юқори ташкилот ва идора раҳбарларига ҳал этилиши юзасидан юборилган.

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТАШРИФИДАН СЎНГ

Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган вилоят ҳокимининг сайёр қабулидан сўнг шаҳримиз фуқароларининг муаммолари атрофлича ўрганиб чиқилиб, зарур ҳолларда уларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ЖАМИЯТДА МУНОСИБ ЎРНИ

Жорий йилнинг 17 июль санасида хотин-қизлар қўмитаси, марказий банк, адлия бошқармаси, “Маҳалла” жамоат фонди, “Ёшлар иттифоқи” хамкорлигида имзоланган қўшма қарор асосида хотин-қизларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларида кўмаклашиш, бахтли ҳаёт кечиришлари учун шарт-шароитлар яратиш, улар ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш ва кредитлар олишида кўмаклашиш мақсадида Каттақўрғон шаҳрида учрашув ўтказилди.

ҚАБУЛДА 400 ДАН ОРТИҚ МУРОЖААТЧИ ҚАТНАШДИ

Каттақўрғон шаҳрида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.Қабул давомида фуқаролардан уй-жой билан таъминлаш, ишга жойлашиш, уй-жойга эгалик ҳуқуқини белгилаш, соғлиғини тиклаш, моддий ёрдам олиш, уй-жойини таъмирлаш, коммунал тўловлардаги қарздорликлар масалари бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди.

ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ! ШАҲРИМИЗ АҲОЛИСИ ВА МЕҲМОНЛАР

Шаҳримиз ҳудуди бўйлаб жорий йилнинг 17-19 июль кунлари шаҳар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўқув машғулотлари ўтказилишини маълум қиламиз.Биз шу муносабат билан шаҳримиз фуқароларида тушунмовчиликлар юзага келишини олдини олиш мақсадида барчадан машғулотлар ўтказиладиган кунлари ортиқча саросима ва ваҳимага тушмасликларини сўраб қоламиз.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM