Янгиликлар

АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Самарқандда “Ахборот хизматлари фаолиятида видеоматериаллардан фойдаланиш тажрибаси ва босма нашрлар билан ҳамкорлик” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

«ТАЪЛИМНИНГ ИНҚИРОЗИ — БУ МИЛЛАТ ИНҚИРОЗИДИР» — БОШ ПРОКУРОР

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев: «Ҳар қандай миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ёки узоқ масофали ракета шарт эмас. Бунинг учун таълим сифатини тушириб, имтиҳонларга алдов аралаштиришнинг ўзи кифоядир», — деди.

САМАРҚАНДДА СЕНАТ АЪЗОЛАРИ САЙЛАНДИ

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг Олий Мажлис Сенатига аъзоларни сайлаш бўйича қўшма мажлиси якунланди.

Унда депутатлар Сенат аъзоларини сайлади. Демократик талаблар асосида ёпиқ овоз билан ўтган сайлов натижаларига кўра олти нафар номзоднинг барчаси қўшма мажлисда иштирок этган сайловчиларнинг кўпчилик овози билан Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди.

ЙҲХББ ЙТҲЛАРНИНГ ОЧИҚ СТАТИСТИКАСИНИ ЭЪЛОН ҚИЛА БОШЛАДИ

ИИВ ЙҲХББ Ўзбекистонда ЙТҲларнинг ҳудудлар кесимидаги тўлиқ статистикаси ва авариялар сабабларини эълон қила бошлади. Йилнинг дастлабки 10 кунида 107 та авария натижасида 35 киши ҳалок бўлди, 100 киши жароҳат олди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мамлакатда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида батафсил статистикани нашр қилишни бошлади.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ ЯНА МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИ МУЛОҚОТГА ЧОРЛАДИ

Каттақўрғон шаҳар Ёшлар кутубхонаси биносида Музаффар Хашимовнинг “Ҳоким маҳалла ёшларини мулоқотга чорлайди” номли туркум учрашувларидан  навбатдагиси бўлиб ўтди.

Унда муҳтарам Президентимизнинг 27 декабрь куни Тошкентда, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувларида берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда 2020 йилда шаҳримизда ёшлар масаласида амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўз борди. 

2015-2020 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM