“БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ” ЯРМАРКАСИ КАТТАҚЎРҒОН ГАРНИЗОНИДА

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Каттақўрғон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила азолари билан  “Бўш иш ўринлари” мехнат ярмаркаси ўтказилди. Унда Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланишлари ҳамда кредитлар олиш тартиби бўйича тушунтириш берилди.

Тадбирда шаҳар хокими М. Хашимов, Самарқанд ҳарбий прокурори адлия полковниги О.Авалбаевич, Самарқанд вилояти ҳокимининг мудофаа ишлар бўйича маслаҳатчиси А.Раимжонов, шаҳар хокими ўринбосари-хотин қизлар қўмитаси раиси Ф.Рахимова ҳамда  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Каттақўрғон шаҳар Кенгаши, Каттақўрғон шаҳрида фаолият юритаётган акциядорлик тижорат банклар вакиллари ва тадбиркорлар иштирок иштирок этдилар.

Меҳнат ярмаркаси давомида сўзга чиққанлар бугун юртимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар хусусида сўз юритдилар.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM