Янгиликлар

ИНСОН АЗИЗ ХОТИРА МУҚАДДАС.

Юртимиздаги тинч ва осойишта ҳаёт, мусаффо осмон ва фаровон турмуш тарзи халқимизнинг азалий орзуси. Ана шу осойишта кунларнинг қадрига етиш, уни мустаҳкамлаш ва бугунги дориломон кунлар учун қаҳрамонлик кўрсатган инсонларни эслаш ва уларга эҳтиром кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Бола ҳаётидаги илк ёш энг муҳим давр бўлиб, худди мана шу даврда боланинг жисмоний, ахлоқий, жисмоний, эстетик ривожланишига пойдевор бўлади. Ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш борасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, таълим ва тарбия самарадорлигини замон талаблари асосида таъминлаш  муҳим аҳамият касб этади.

“БУГУНГИ КУНДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК”

Бугун  шаҳримиздаги 4- мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган ўқув семинари ана шу мавзуга бағишланди. Тадбир иштирокчилари муассасада ташкил этилган “Кузатув кенгаши”,  кичик кутубхона фаолияти ҳамда болаларни соғлом овқатлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

ТИКУВ ЦЕХИ ИШГА ТУШДИ

“Обод махалла”Дастури асосида “Ғарб мачит”маҳалласида ёш тадбиркор аёл Фарангиз Файзуллаева томонидан янги ташкил этилган тикув цехининг очилиш маросими бўлиб ўтди. “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури асосида ажратилган 150,0 сўм кредит асосида яратилган 8та янги  иш ўрнига  ишга қабул  қилинган хотин-қизлар тантанали равишда шу ерда меҳнат дафтарчалари топширилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM